26 March 2007
03:00 -
17:00 - Немис радиосига ишлаётган Бушуева жиноий жавобгарликка тортилди 9:00 - Швециянинг Крамфорш шаҳрида "Наврўз" қутланди 3:30 - Ўзбек мухолифатининг АҚШдаги намоёндалари ҳаммани бирлашишга чақирдилар

17:00 - Немис радиосига ишлаётган Бушуева жиноий жавобгарликка тортилди
Тошкент шаҳар прокуратурасидан билдиришларича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг талаби билан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан “Немис тўлқини” радиосининг Тошкентдаги мухбири (аккредитациядан ўтмаган) Наталья Бушуева Жиноят Кодексининг 184-моддаси (Солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноий жавобгарликка тортилган. У сўнгги беш йиллик фаолияти давомида немис ахборот хизмати орқали қилаётган даромадларини солиқ идораларидан яшириб келган. Ўзбекистон қонунларига кўра, хорижий ахборот воситаси мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати томонидан рўйхатга олинмаган бўлса, у даромадларни декларациялаш юзасидан ерлик қонунларга кўра, жавобгарликка тортилади.
Жиноят Кодексининг мазкур моддасини бузганлик энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин, дейди мухбиримиз. Маҳаллий расмийларнинг иддаосича, айнан шу огоҳлантириш билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг мамлакатимиздаги элчилиги ва “Дойч вэлли” телерадиокомпанияси маъмуриятини бир неча марта огоҳлантирган. Аммо радионинг мухбири бу огоҳлантиришларни жиддий қабул қилмаган. Унинг онаси билан кўнғироқлашган мухбиримиз журналистнинг ҳозир Тошкентда эмаслигига амин бўлган.
9:00 - Швециянинг Крамфорш шаҳрида "Наврўз" қутланди
Инсон болаликдан бошлаб умрининг сўнгига қадар ўз халқининг урф-одатлари ва таълим-тарбияси, ҳаёт тарзию кийинишигача бўлган анъаналарини давом этдиради. Халқимиз вакиллари ўз миллий урф-одатларини, анъаналарини ўз ҳаётларининг давомчилари, яъни фарзандларининг тарбиясига сингдирибгина қолмай, ватандан олисда яшаганларида ҳам уларсиз яшолмайдилар.
Шу кунларда шарқнинг бир қатор халқлари ичида қадимдан нишонланиб келинадиган Наврўз байрами бўлди. Швецияда илгаридан Марказий Осиё, Туркия, Эрон, ва Афғонистонлик муҳожирлар яшаб келган бўлишларига қарамай, бу байрам жамоа жам бўлиб нишонланган эмас экан. Муҳожирларни ўқитадиган мактаблардаги айрим китобларда Наврўз байрами ҳақида қисқа бўлса ҳам маълумот олиш мумкин, аммо, кўпчилик бу байрам тўғрисида эшитмаган.
Бу мамлакатда Наврўз байрамини кўпчилик иштирокида ўтказиш Ўзбекистондан келган сиёсий қочқинларнинг саъй-ҳаракати натижасида бошланди, десак бўлади. Яна ҳам тўғрироғи бу ишни "Бирлик" фаоллари Набижон Норбўтаев, Лутфинисо Йўлдошева, Одилжон Муҳиддинов ва яна бир Ўзбекистонлик муҳожир Исвет Зиятдиновларнинг оилалари бошлашди, дейиш мумкин.
24 март куни бу оилаларнинг ташаббуси билан Наврўз байрамига бағишланган катта Дастурхон ёзилди. Унга тортилган хилма хил таомлар, кўк сомсаю кўк чучвара ва половлар Швед меҳмонларни ҳайратга солди. Аммо бу ерда ким кимни меҳмон қилди деган савол ўринсиз бўларди. Чунки бу тадбир Ўзбекистонлик муҳожирлар ва маҳаллий аҳолининнг умумий ташаббуси ва жўшқи билан амалга оширилди.
Шведларнинг улушини алоҳида тилга олса арзийди, дейди Лутфинисо Йўлдошева. Маҳаллий ҳокимият бу тадбир учун маблағ ажратди ва қўшни Хернёсанд шаҳридан шарқ рақсларини ижро этувчи бир раққосани таклиф қилди. Чунки, Наврўзни хилма хил таомларгина эмас, балки, элга манзур бўлган санъаткорларнинг чиқишларисиз тасаввур этиб бўлмаслигини улар аввалдан тушуниб етгандилар. Крамфоршдаги бу байрам тантаналарини Швеция телевидениесининг иккинчи программасидаги кўрсатувлар орқали яна ҳам кўпчилик тамошо қилди.
Ўзбекистонлик муҳожирлар ўз миллий анъаналарини Швеция жамоатчилиги ичида ҳам тарғиб қилолганлари билан фахрландилар, айни замонда, Наврўз байрамини ўтказишдаги моддий ва амалий ёрдамлари учун Крамфорш шаҳри ҳокимгигига, шунингдек бу тадбирда иштирок этган ҳамма одамларга, биринчи навбатда, маҳаллий ўқитувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
3:30 - Ўзбек мухолифатининг АҚШдаги намоёндалари ҳаммани бирлашишга чақирдилар
Кеча АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрининг яқинида бир орага келган таниқли ўзбек демократлари Муҳаммад-Бобур Маликов, “Озод деҳқонлар" партияси етакчиси, Жаҳонгир Муҳаммад, Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси, Абдураҳим Пўлат, “Бирлик” Партияси раиси, Баҳодир Чориев, Бирдамлик ҳаракати лидери, мухолифат ичидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилдилар, бўлаётган воқеаларга ўз баҳоларини бердилар ва бошқа қўшилишни истаганлар учун ҳам очиқ бўлган қуйидаги баёнотни қабул қилдилар.
Ўзбек демократик кучлари намоёндаларининг
БАЁНОТИ
25 Март, 2007 йил
Ўзбекистон сайловларга томон яқинлашиб бораётгани ва умуммухолифат орасида бирлашиш зарурати ҳақидаги чақириқларга жавобан қуйидагиларни билдирамиз׃
1. Биз ҳуқуқий-демократик ва дунёвий тузум тарафдори бўлиб келдик, бундан кейин ҳам айни қарашларимизга содиқмиз ва диктатурага қарши кураш усулларимиз, умуман барча ҳаракатларимиз ана шундан келиб чиқади.
2. Биз Ўзбек мухолифати сайловда бир умумий номзод билан қатнашиши керак деб ҳисоблаймиз ва бу йўлда мамлакат ичидаги фаолларни ҳар томонлама дастаклаш ва барча кучни ана шу мақсадга йўналтириш керак, деб биламиз.
3. Демократик интилишларни обрўсизлантириш мақсадида зўравоникка урғу бериш, муқаддас динимиз ва урф-одатларимизни сиёсий мақсадлар йўлида суиистеъмол қилиш каби чиркин ҳаракатларни қоралаб келганмиз ва бундан кейин ҳам қоралаймиз.
4. Умуммухолифатнинг барча демократик намоёндаларини ана шу платформада қўлни қўлга беришга чақирамиз.
Муҳаммад-Бобур Маликов
Жаҳонгир Муҳаммад
Абдураҳим Пўлат
Баҳодир Чориев

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения