25 March 2007
04:00 -
18:00 - Сув муаммоларига бағишланган матбуот конференцияси (Информацион билдириш) 16:30 - Ўзбекистонни бутунлай масхарабозлар саҳнасига айлантириш демократияга йўл очадими? 15:00 - Рим Папаси Европа Иттифоқини танқид қи

18:00 - Сув муаммоларига бағишланган матбуот конференцияси (Информацион билдириш)
2007 йил 27 март куни соат 11 да Тошкент шахри, Лашкар-беги кўчаси, 17а уйда «Сув захираларидан тежамли фойдаланиш муаммоси» бўйича пресс-конференция ўткизилади. Бу пресс-конференцияда мустақил сиёсатшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этади. Пресс-конференция ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.
Мулоқот учун Тошкентдаги телефон – 132 20 47 (Иброхим Эль-Хошимий - el_khoshimiy@yahoo.com)
16:30 - Ўзбекистонни бутунлай масхарабозлар саҳнасига айлантириш демократияга йўл очадими?
Кўринишидан, баъзи ўзини демократ деб ҳисобловчилар бу саволга "ҳа" жавобини беришса керак. Улар жон-жаҳдлари билан Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасини лутибозликкка айлантиришга интилаётганларини бошқача изоҳлаш қийин. Яъни, уларнинг ниятлари холис бўлиши мумкин. Аммо, улар “Дўззахга йўл ҳам яхши ниятлардан тўшалади” мақолини унутишмоқда.
Каримов ҳамма диктаторлар каби масхарабозлик ва лўттибозликнинг устаси. У1991 йили мустақил Ўзбекистоонинг тарихидаги биринчи президент сайловида ўзига рақибни ўзига ўхшаган масхарабоздан танлаб, масхарабозлик анъаналарини бошлаб берганди. Сўнгра у ўзининг президенлик муддатини биринчи марта президент бўлиб сайланган кунидан эмас, Конституцияга ўзгартиришлар киритилган кунлардан санашга ўтди. Демак, Конституцияга ўзгартириш киритиш орқали бутун умр “қонуний” президент бўлиб қолиш мумкин. Бу лўттибозлик эмасми?
Бундай мисоллар кўп. Уларнинг энг охиргиси Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг аҳамиятини ошириш ҳақидаги қонуннинг яқин кунларда қабул қилиниши бўлади. У қонун ҳеч нарсани ўзгартирмайди, аммо, Ўзбекистонда қандайдир ижобий сиёсий ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида бонг уришга имкон беради.
Ҳозирча ўзбек демократларининг бу лўттибозликларни тўхтатишга кучлари етмаяпти. Хўш нима қилиш керак? Баъзи демократлар Каримовнинг лўттибозлигига қўшилиб, тезроқ бутун Ўзбекистонни лўтибозликка айлантирсак, бу тузум тезроқ йиқилади деб ўйлашмоқда, шекилли. Бундай иддаони асослашга мисоллар етарли.
1991 йили Каримовнинг истаги билан президент сайловлари деб аталган масхарабозликда иштирок этган Салой Мадаминов сайловдан кейин дарҳол Каримовни ғалаба билан табриклаган эди. Энди у сайловлар сахта бўлганини гапирмоқда. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима?
Ўзбекистон қонунларига кўра, президентликка номзод сайлов кампанияси бошлангани эълон қилингандан кейин рўйхатга олинган партияларнинг Қурултойида кўрсатилади. Сайлов куни қонун билан белгиланган, яна ўша қонунга кўра, сайлов кампаниясининг бошланиши Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан сайлов кунидан 3 ой аввал эълон қилинади. Аммо, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар фракцияси сайлов кампанияси бошланмасидан 1,5 йил олдин, президентликка номзодини Қурултойда эмас, Марказий Кенгаш мажлисида кўрсатиб қўя қолди. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?
Бундан 2 йилча аввал, турли маълумотларга кўра, 7 ёки 8 киши иштирокидаги мажлисда, “Қуёшли Ўзбекистоним” номли гўёки бутун мухолифатни бирлаштирувчи Коалиция тузилгани эълон қилинди. Унга мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон ҳам киргани расман айтилди. Тошкентга “Бирлик”нинг Марказий Кенгаши мажлисига Қўқондан келган Ҳамдам Сулаймон мажлисдан кейин ўша ёлғон эълонларнинг муаллифлари опа-сингил Ҳидоятовалар билан учрашди ва раддия беришни талаб қилди, талаб қабул қилинди. Бу воқеага Ҳамдам билан бир машинада Фарғонага қайтиб кетаётган “Бирлик” Марказий Кенгашининг 3 аъзоси гувоҳ бўлди. Эртасига “Қуёшли Ўзбекистоним” номидан тарқатилган Баёнотда Коалициянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ва бу мажслисда 4 нафар “Бирлик” аъзоси (уларнинг исмлари ҳам берилган) қатнашгани, улар Коалиция билан бирга ишлаш ниятини тасдиқлаганлари айтилганди. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?
Шу кунларда бир гуруҳ демократлар Ўзбекистон президенти номзоди қилиб Абдилло Тожибой ўғглини кўрсатишганини эълон қилишмоқда. Уларга ҳам мамлакат қонунлари, худди Каримовга каби, ишламайдиган бир қоғоз халос. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?
Шу кунларда номзод Абдилло Тожибой ўғли ҳақида Интернет орқали биографик маълумот тарқатилмоқда. Ўзбек тилида мутлақо саводсизларча ёзилган бу ҳужжат мамлакатимиз устидан кулиш ва ўша лўттибозликнинг давомидир.
53-54-чилар, опа-сингил Ҳидоятовалар, Абдилло Тожибой ўғли ва унинг атрофидагилар қилаётган ишлари масхарабозлик эканини билмайдиларми?
Уларни оқлайдиган бир нарсагина бўлиши мумкин. Улар “Биз ҳам Каримовга қўшилиб, Ўзбекистонни бутунлай масхарабозлик ўлкасига айлантирсак, бу режим тезроқ қулайди” деб ўйлашаётган бўлишса керак. Бу балки яхши ниятдир, аммо мақолни унутмайлик - Дўззахга йўл ҳам яхши ниятлардан тўшалади.
15:00 - Рим Папаси Европа Иттифоқини танқид қилди
Танқид қилиш демократиянинг бир сифати, демак, Папанинг бу танқидига демократлар, Европа Иттифоқи эса айган демократ давлатлар бирлашмасидир, ҳурмат билан қарашса керак. Аммо, у нимани танқид қилди?
Кеча Европа Иттифоқининг 50 йиллиги муносабати билан Берлинда тантанали йиғилиш бўлган ва у ерда юбилией муносабати билан ЕИнинграсмий Баёноти қабул қилинганди. Папанинг фикрича, у ҳужжатда Тангри ва Европанинг христиан илдизлари тилга олинмагани Европа ўз-ўзини унитаётганининг кўрсатгичидир. Демак, дейди Папа Бенедикт, Европа ўзининг ўзлигини шубҳа остига қўймоқда.
Бу хақда хабар тарқатган Рейтер агентлиги Папанинг сўзларини таҳлил қилмаган. Лекин бу бир қарашда унчалик муҳим бўлмаган фикрлар, Европа Иттифоқининг келажагига, динлараро муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения