09 September 2004
03:00 - 22:30 - «Эзгулик»: Массовые аресты в Кашкадаринской области 20:00 - Кўконда «Бирлик»га янги аъзолар жалб килиш кампанияси 19:00 - Ўзбекистондаги суд жараёнларига оид - Олтиарикда пикетчилар каттик калтакланди 9:00 - Темур Алимовга карши кампания бошла
22:30 - «Эзгулик»: Массовые аресты в Кашкадаринской области

По сообщению представителей правозащитного общества «Эзгулик» по Кашкадарьинской области, на сегодняшний день в СИЗО областного УВД содержатся примерно 50 молодых людей, задержанных по обвинению в связях с запрещенными религиозными экстремистскими организациями, которае подозреваются в причастности к взрывам в разных точках Узбекистана в этом году.

Как утверждают представители «Эзгулик», такое количество арестов последовало после того, как Темиров Хасан Комилович и Хайдаров Акмал Рузибоевич (оба жители Кашкадарьинской области), которые находились в «черном» списке милиции, заподозрили неладное и скрылись. Тогда областная милиция начала арестовывать других молодых жителей области, так или иначе связанных с вышеназванными лицами.

Жамила Рузиева, сопредседатель Кашкадарьинского областного отделения «Эзгулик» обратилась в областное УВД по поводу необоснованности и незаконности арестов. Однако, она до сих пор не получила ответа на свое обращение. По ее словам, родители арестованных, не зная, где находятся их сыновья, ищут их по всей республики.

20:00 - Кўконда «Бирлик»га янги аъзолар жалб килиш кампанияси

Кеча Кўкон шахар «бирликчи» ларининг мажлисида партияга янги аъзолар жалб килиш кампанияси кандай бораётганлиги мухокама килинди ва ишлар тўла коникарли эмас деб топилди. Бу ишни кескин жонлаштириш учун килиниши керак бўлган иш режалари тузилди. Бугун шу режалар доирасида «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосати Исмоил Дадажон хамкорлари билан шахарлараро автовокзалда иш олиб борди ва бир кунда 148 нафар кишини партияга жалб килди.

Одамлар «Бирлик»га катта кизикиш билан карамокдалар, дейди Исмоил Дадажоннинг ўзи. Уларга «Бирлик» Партияси - Сизнинг партиянгиз» номли буклет бердик, максадларимизни англатдик. «Бу ўша «Бирлик»ми, бор экансизларку, шу пайтгача каерда эдинглар», деб хурсандчилигини билдирганлар жуда кўп бўлди.

Шахарнинг бошка говжум жойларида хам ўтказилган шу каби тадбирлар натижасида бугун «Бирлик» партиясига 300 нафардан ортик киши аъзо бўлди.

Шуни алохида таъкидлаш керакки, «Эрк» ва «Озод дехконлар» партиясининг фаоллари, хусусан бу партияларнинг Фаргона вилоят рахбарлари «Бирлик»чиларга якиндан ёрдам бермокдалар.

19:00 - Ўзбекистондаги суд жараёнларига оид

Тошкент шахри ва Бухоро вилоятидаги бахорги портлашларга алокадорликда айбланаётганлар устидан Тошкент ва Бухорода янги суд жараёнлари бошланганини кеча умумий тарзда хабар килган эдик. Шуни таъкидлаш лозимки, суд жараёнларининг мазкур иккинчи давраси хакида расмий ахборот бўлмагани, судланаётганларнинг якинлари ва журналистлар суд залларига киритилмаётгани учун улар тўгрисида узук-юлук маълумотларгина мавжуд.

Бизга маълум килишларича, Тошкентда хам, Бухорода хам суд курсиларида ўтирганлар Ўзбекистон жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (конституциявий тузумга тажовуз) ва бошка талай моддалари билан айбланмокдалар. Улар зиммасига диний-экстремистик ташкилотга аъзолик, режимга карши варакалар таркатиш каби айбловлар хам кўйилган.

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, Тошкент шахар жиноий ишлар суди томонидан Акмал Икромов туман суди биносида ўтказилаётган суд жараёнида бир гурух сифатида 8 нафар эркак ва 7 нафар аёлнинг иши кўрилмокда. Холбуки, шу хабарда таъкидланишича, судланаётганлар хатто бир-бирини танимайдилар, уларнинг, айникса аёлларнинг ягона айби содда ва такводорлигидир.

Бухорода, вилоят жиноий ишлар судида 2 суд жараёни бормокда. Уларнинг бирида 16 эркак ва иккинчисида 8 аёл суд килинмокда. Судланувчилар шу йилнинг 28 мартида вилоятнинг Ромитан туманидаги Кахрамон кишлогида яшовчи Нурмат Раззоковнинг уйида бўлган портлашга алокадорликда айбланмокдалар.

Тошкентда хам, Бухорода хам суд бинолари куролланган формалилар ва формасиз шахслар томонидан кўрикланмокда, бу биноларга элтувчи йўллар узок-узоклардан тўсиб кўйилган.

Олтиарикда пикетчилар каттик калтакланди

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, ўтган куни «Ўт юраклар» клуби ташаббуси билан Фаргона вилоятининг Олтиарик тумани марказида терроризмга карши пикет ўтказилмокчи эди. Бу имкониятдан фойдаланиб, туман жиноий ишлар суди биноси олдига жигарбандлари озодликдан нохак махрум этилган фукаролар хам ўз плакатларини кўтариб келдилар. Плакатларда «Биз терроризмга каршимиз» каби ёзувлар билан бирга «Конунларни бузган хукук-тартибот ходимлари истеъфога чикарилсин!» деган талаблар хам бор эди.

Орада ярим соат ўтмаёк фукаро кийимидаги 20 га якин эркак ва махсус ёлланган деб тахмин килинаётган 4 аёл пикетчиларга ташланиб, уларни роса калтаклади. Бу ур-йикит пикетчиларни таркалишга мажбур килди. Икки киши хибсга олинди.

9:00 - Темур Алимовга карши кампания бошландими?

Мухбиримизга номини очикламасликни сўраб маълумот берган Президент девонининг масъул ходими мустакиллик байрами арафасида собик давлат маслахатчиси, Байналмиллал маркази директори Темур Алимов гурухига мансуб кишиларни лавозимидан четлатиш тўгрисида буйрук берилганини айтган. Мазкур буйрук ижроси Президентнинг кадрлар сиёсати ва ташкилий масалалар буйича Давлат маслахатчисининг Бош консультанти Умар Исмоилов зиммасига юклатилибди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Умар Сафоевичнинг ўзи хам, аслида, Темур Алимов гурухига мансуб бўлса-да, у буйрукни тап тортмай бажармокда. Масалан, кеча Темур Алимовнинг якин кариндоши, Стратегия ва тадкикотлар интитути директори Равшан Алимов лавозимидан бўшатилган. Бундан ташкари Алимовнинг турли идора ва вазирликлардаги одамлари хам хавотирга тушаётганлиги хакида хабарлар бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону