16 September 2011
02:05 -
Ўзбекистон ва Хитойни темир излар боғлайди
Яқин орада Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзоланиши кутилмоқда, деган хабар тарқатди Росбалт ахборот агентлиги. Бу масалада расмий Пекин қирғиз-ўзбек мулозимлари билан истиқболи тайин бўлган музокаралар бошлабди. Йўлнинг умумий узунлиги 268 километрни ташкил қилади. Иқтисодий жиҳатдан ўта фойдали бўлган икки миллиардлик лойиҳага Эрон ва Туркия ҳам сармоя киритиши мумкин экан.