15 September 2011
23:07 -
Россиянинг “Правое дело” партияси бўлинди, Ўзбекистондаги воқеаларни эслатди
Бугун партия раиси Михаил Прохоровга қарши бўлганлар партиянинг қурултойини давом эттирдилар, Михаил Прохоровни раисликдан олиб, вақтинча раис этиб Андрей Дунаевни сайладилар. Шундан кейин қурултой 20 сентябргача танаффус эълон қилди.
Михаил Прохоров ва унинг тарафдорлари эса бошқа партия қуриш ниятидалар. Михаил Прохоровнинг ўзи партияни пароканда қилишда асосий роль ўйнаган Владислав Сурковнинг истеъфосини талаб қилмоқчи. Владислав Сурков президент Дмитрий Медведев маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлса ҳам, аслида, Владимир Путиннинг энг яқин одами ҳисобланади. Михаил Прохоров атайлаб масхарабозлик қилиб, Владислав Сурков на Дмитрий Медведев на Владимир Путин билан маслаҳатлашмасдан ўзига қарши уруш бошлаганини билдириш билан бирга, Путин ва Медведев билан шахсан учрашиш нияти борлигини ҳам билдирди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Путин ва Медведев ўзлари қўғирчоқ деб ҳисоблашган Прохоровнинг қўли билан Касьянов, Немцов, Рижков ва Милов раҳбарлигида қурилаётган “Халқ Озодлиги Партияси”ни жамоатчилик эътиборидан четга суришмоқчи эди. Аммо, Прохоров қўғирчоқликдан мустақилликка қадам қила бошлагач, унинг ўзини йўқ қилиш ҳаракатлари бошланди.
Прохоров бу курашни ютқазади, албатта. Аммо, Путин ва Медведев тандемининг обрўси ҳам яхшигина шикаст ейди.
Москвадаги воқелар Ўзбекистонда Ислом Карим демократик мухолифат лидери Абдураҳим Пўлатни сиёсий саҳнадан йўқ қилиш учун унга қарши қўғирчоқ сифатида Салой Мадаминни ўртага чиқарганини эслатади. Аммо, Салой Мадамин Михаил Прохоровдан фарқли ўлароқ мустақил бўлишга ҳам ҳаракат қилмаган ва топширилган вазифани бажаролмагач, Ислом Карим тарафидан бир тепиб улоқтирилганди.