16 September 2011
03:41 -
“Эзгулик” яна миршабларнинг зўровонлиги борасида бонг урмоқда
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотининг бугун тарқатилган 34-сонли релизи: “...ҳатто маъмурий давлат бошқаруви тизими нормал йўлга қўйилмаган қирғиз ҳукумати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фуқароларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётганидан ташвишда” деб бошланган. Унда Қирғизистон раҳбари Роза Отунбаева Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қошидаги фуқаровий назорат кенгашлари йиғинида қийноқлар масаласига тўхталгани, тизимни қаттиқ танқид остига олгани таъкидланади.
Шунинг баробарида, “Эзгулик” Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти мисолида қийноқларнинг оддий ҳолга айлангани танқид остига олинади.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани “Биёсин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Садоқат Ҳайдарова профилактика нозири Фурқат Қурбонов томонидан калтакланибди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро вилояти суд тиббий экспертиза бюроси ва Навоий вилояти Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази хулосаларига кўра, милиционернинг зўровонлиги натижасида фуқаро жиддий тан жароҳати олган. Шунга қарамай, милиция ходими ҳаракатлари учун на жавобгарликка тортилибди, на ишидан четлатилибди. Аксинча, унинг ҳаракталари рағбарлантирилаётган экан. Ҳуқуқ ҳимоячилари ана шу воқани таҳлил қила туриб, “...афтидан, бизнинг ҳукуматимиз раҳбарлари зўровонлик масаласида Отунбоева даражасида ҳам муаммони тан олмоқчи эмас. Шундай экан, қийноқлар, зўровонликлар давом этаверади” дея хулоса қилади.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб саҳифасида — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения