15 September 2011
01:17 -
Москвада “Правое дело” партияси атрофида масхарабозлик давом этмоқда
Бир маҳаллар Россиянинг хўжайини Владимир Путинга қарши бўлган мухолиф ташкилотлар асосида қурилиб, ҳақиқий мухолифатчилар ундан чиқиб кетгач, Кремлнинг қўғирчоқ партияси ҳисобланиб келаётган “Правое дело” атрофида бўлаётган машмашалар ҳақида аввалги хабаримизда ёзгандик. Ундан кейинги воқеаларни масхарабозлик дейиш ҳам оз бўларди.
- Партия раиси, миллиардер Михаил Прохоров ўзи иштирокисиз очилган қурлтойни тан олмаслигини билдирди ва бу қурултойга раҳбарлик қилганларни баъзиларини лавозимидан олинганини, баъзиларини партиядан қувилганини эълон қилиш билан чекланмасдан, Кремль бу партияни рейдерлик усули билан олиб қўйишга ҳаракат қилганини билдирди.
- Партиянинг Сиёсий кенгаши партия қурултойи бошқатдан бошланишини эълон қилди.
- Кремль вакили Прохоровнинг айбномалрини “васвасалик” деб баҳолади, Кремлнинг бу ишга алоқаси йўқлигини айтди.
- Прохоровнинг тарафдорларидан бири бўлган Евгений Розман бугунги ёлғондакам қурултой қатнашчилари Кремлга битталаб оборилиб, улар билан ишланганини иддао қилди.
- Бу партияни Прохоровдан аввал бошқарган раисдошлар Леонид Гозман и Георгий Бовт янги раисни тўла қўллаб-қувватлашларини билдириб, бугунги қурултойга раҳбарлик қилган Андрей Богдановни “режимнинг шармандаси” деб баҳоладилар ва уни партиядан йўқотишга чақирдилар.
Хуллас, Москванинг сиёсий саҳнасидаги масхарабозлик давом этмоқда. Нима бўлганда ҳам, бу воқеа Путин режими, Ислом Карим режими каби, жон аччииғида пала-партиш ҳаракатлар қилишга бошлаганини кўрсатади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения