15 September 2011
02:33 -
Сиёсий саҳнадаги масхарабозлик Қирғизистонга ҳам хос нарса
Аслида, 2010 йил 7 апрелдаги давлат тўнтарилиши, ҳокимиятга Роза Отунбоева ва Алмазбек Атамбаев каби “демократ”ларнинг келиши масхарабозликнинг бошланиши эди. Масхарабозлик ўз вақтида тўхтатилмаса, у режимнинг ҳамма ҳужраларини емиришга бошлаши аввалдан маълум эди, бизнинг мухбирларимиз бу хусусда кўп марталаб ёзишди.
Масхарабозликнинг янги пардаси “Ор-Номус” партияси атрофида бўлмоқда. Маълумки, партия раиси Феликс Кулов партиянинг парламентдаги 25 кишилик фракциясининг ҳам раҳбари эди. Фракция ичида бирлик йўқлиги аввалллари ҳам кўринган. Бу ҳам тушунарли, ҳозир бу “демократик” мамлакатда ҳамма нарса сотилади, ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин. Яқинда бўладиган президент сайлови арафасида олди-сотди яна ҳам юқори савияга чиқди, холос.
Хуллас, кеча “Ор-Номус”нинг парламентдаги фракция аъзоларидан 15 киши тўпланиб, Феликс Куловни фракция раҳбарлигидан олишган, ўрнига бошқа бир депутутни сайлашган.
Бугун бу масала бўйича партиянинг фавқулодда қурултойи йиғилди. Феликс Куловни фракция раҳбарлигидан олиш қарорига қўл қўйиб, кейин имзосини қайтариб олган Дастан Бекешевнинг қурултойдаги гапларига қаранг: “Мен Феликс Куловни акамдек ҳурмат қиламан. Акилбек Жапаровга (айнан шу киши Куловни фракция раҳбарлигидан четлатиш гуруҳини лидерларидан - Ҳаракат) ҳам муносабатим шундай. Уни 2008 йилдан бери биламан. Менга фақат яхшилик қилган. У ҳам менга акадек.”
Унинг бу гапларини қурултой қатнашчиларидан бири шундай деб кесибди: “Ака – акамас деган сўзларни уйингга ташлаб кел. Бизнинг ягона лидеримиз Феликс Кулов”.
“Ор-Номус” фракциясниннг бошқа бир аъзоси Токон Мамитов: “Бу қурултой ноқонуний. Аввал туман ва шаҳар конференцияларини ўтказиш, қурултойга делегатлар сайлаш лозим эди.”
“Демократик” Қирғизистонда, худди нодемократик Ўзбекистонда каби, ахборот воситалари фақат кундуз куни, расмий иш соатларида ишлашади. Ҳозир мухбирлар уй-уйларига тарқаб кетишган. Қурултойда нима бўлаётганини билмаймиз. Балки қурултой қатнашчилари ҳам иш соатлдаридан кейин уйларига тарқашгандир.
Хуллас, Бишкекда ҳам масхарабозлик.