28 August 2011
17:13 -
Ўзбекистон телерадиокомпаниясида антиқа низом кучга кирди
Телерадиокомпания ходималари лямкалар, тиззадан 6 сантиметр баланд бўлган юбкалар, кўкрак қисми очиқ бўлган кўйлаклар, қуёш нурида баданни кўрсатиш мумкин бўлган ҳарир либослар, ҳижоб ва бошқа эътиборни тортувчи кийимларда ишга келиши мумкин эмас. Компания раҳбариятнинг ғамхўрлиги туфайли шароқна шарм-ҳаё ва иффатни талаб қилувчи бундай Низом қабул қилингани ҳақида хабар қилган муҳаррир Норхўроз Раҳимов ҳужжат талабларига бўйсунмаган ходималарнинг муқаррар ишдан кетишини таъкидлади.
Эркакларга Низом талаблари бажарилишини назорат қилиш мажбурияти юкланди. Ҳозирдан ходималар юбкаларининг тиззадан неча сантиметр баландлигини ўлчашга киришиб кетган ҳаногматалаб журналистлар сафи шакллана бошлади, дейди мухбиримиз.
Хабарчилик аянчли аҳволда бўлган Ўзбекистонда бўлаётган бу ишлардан кулиш керами ёки йиғлаш?