28 August 2011
16:12 -
Ислом Каримнинг кўнгли юмшамади, маҳкумларга амнистия берилмади
Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан ўтказилган Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Олтин Амнистия” эълон қилиниши кутилаётган, қамоқларнинг бўшаб қолиши тахминланаётган эди. Кишилар узоқ ойлардан бери шу ҳақда гапириб, жазо муддатларини ўтаётган маҳкумларнинг қариндош-уруғлари йўлга кўз тикиб ўтиришганди. Афсуски, мамлакат ҳаётидаги муҳим сана, мустақилликнинг ўзига хос юбилейи арафасида Президент Сенатга Амнистия ҳақидаги актни тақдим қилмаган.
Айрим доираларнинг таъкидича, ҳукуматда эълон қилиниши лозим бўлган авфнома олдидан порахўрлик ва чўтал олиш ҳоллари ҳақида кўплаб маълумотлар бўлган. Айрим доиралар эса авфноманинг Конституция кунига чиқарилишини таъкидлашмоқда.