29 August 2011
06:47 -
Гуржистон ва Эронда амнистиялар бор, Ўзбекистонда йўқ
Гуржистонда насроний бир байрам туфайли 201 маҳкум амнистияга тушди, дейилади Грузия-Online агантлигининг хабарида. Уларнинг 171 нафари кечаёқ озод қилинган, 19 кишининг қамоқ муддати ярмига камайтирилган, 7 кишининг ҳукми шартлига айлантирилган, яна 4 кишининг қамоқ муддати турлича камайтирилган.
Келаётган Рамазон байрами муносабати билан Эронда миллий хавфсизликка таҳдид солиш жиноятида айбланиб қамалганлардан 100 киши амнистия қилинган. Улардан 70 киши шанба куниёқ озод қилинган. Амнистияга тушганлар асосан 2009 йилдаги президент сайловидан кейин бўлиб ўтган намойишлардан қатнашган мухолифат тарафдорлари эканлиги тахмин қилинмоқда.
Кечаги хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистонда мустақилликнинг 20 йиллиги арафасида кутилаётган амнистия бўлмайди. Бу йил мустақиллик куни Рамазон байрами билан олдинма-кетин келишига ҳам қарамасадан, бизда амнистия бўлмагани, мавжуд режимнинг табиатини яна бир марта очиқча намойиш қилмоқда.