28 August 2011
14:46 -
Араб Давлатлари Лигаси Ливиянинг янги ҳокимиятини тан олди
Шанбадан якшанбага ўтар кечаси битган Араб Давлатлари Лигаси кенгашининг фавқулодда мажлиси Ливиянинг Ўтиш даври Миллий Кенгашини бу давлатнинг расмий ҳукумати сифатида тан олди ва Ливиянинг бу ташкилотдаги аъзолигини тиклади. Бу ҳақда жаҳон агантликлари Ал Жазира телеканалига асосланиб хабар тарқатдилар.
Араб Давлатлари Лигаси БМТга ҳам мурожаат қилиб, Ўтиш даври Миллий Кенгашини тан олишга, Ливиянинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги ўрнини Ўтиш даври Миллий Кенгаши вакилларига беришга чақирди.
Ливияда ҳаёт секин-аста нормаллашмоқда, бошқарув Ўтиш даври Миллий Кенгашининг қўлига ўтмоқда. Кечагина миллий лидер деб ҳисобланиб, ҳозир қаерлардадир бекиниб юрган собиқ диктатор Муаммар Каддафий билан оддий одамларнинг иши ҳам йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения