28 August 2011
15:26 -
Тақводорлар Лайлатул-Қадр куни масжидга қўйилмади
Ҳар йили Рамазон ойининг Қадр кечасида тақводор юртдошларимизнинг аксарияти тунни масжидларда ўтказишарди. Бу йил хавфсизлик чоралари кучайтирилиши боис бу тарздаги ибодатларга рухсат этилмади. Қадр кечаси масжидларга қулф урилиб, кишилар унга яқинлаштирилмади. Бу ҳолни пойтахтдаги “Ат-Термизий”, “Жўрабек” ва “Хасти Имом” сингари жомъе масжидларда кузатган мухбирларимиз бошқа ибодатоналарда ҳам шу ҳол такрорланганига амин бўлишди.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан тарқатилган тавсияларни ўтган жума намозида, 26 август куни ўқиб эшиттирган имом-хатиблар ҳар кимнинг ўз оила аъзолари олдида, ўз хонадонида ибодат қилгани афзаллигини таъкидлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения