28 August 2011
13:13 -
Рус боксчиси Александр Поветкин ўзбекларнинг татари Руслан Чагаевни ютиб чемпион бўлди
Андижонда туғилиб, шу ерда катта бўлган татар аслли боксчи 2007 йил 14 апрелда рус спортчиси Николай Валуевни мағлубиятга учратиб, WBA (Жаҳон Бокс Ассосиацияси) доирасида жаҳон чемпиони бўлган эди. У чемпионлик унвонидан 2009 йилда маҳрум бўлган.
Алоҳида айтиш керакки, ҳозир WBA спортдан ҳам кўпроқ сиёсий аренага айланган. Баъзида жаҳон чемпиони кимлигини ҳам тушуниб бўлмай қолади. Бунинг устига Русланнинг ўзи Ўзбекистон ичидаги сиёсий ўйинларнинг ҳам қурбони бўлди. 2010 йил 10 майдаги хабаримизда айтилганидек, у Ўзбекистонда ҳамма нарсага раҳнамолик қиладиган президентнинг қизи Гулнора Каримнинг ноғорасига ўйнамагани учун мамлакатдан қувилган. Ҳозир унинг номини одамлар онгидан ўчиришмоқчи. Ваҳоланки, у чемпион бўлгандан кейин дарҳол президент Ислом Карим тарафидан қабул қилинган, турли даврларда “Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган спортчиси” ва “Ўзбекистон ифтихори” унвонлари олган эди.
Ҳозир Гамбургда яшайдиган спортчимиз кеча Эрфрутда россиялик Александр Поветкинга қарши рингга чиқиб, чемпионлик унвонини қайтариб олиш учун уринди, аммо ютқазди. 12 раундлик муштлашиш натижасида, ҳакамлар қарори билан Александр Поветкин (расмда) чемпион деб эълон қилинди.