Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Борибай Жексембин Қозоғистон Конституцияси куни муносабати билан Тошкентда брифинг бериб, авваламбор ўзбекларни мустақилликнинг 20 йиллиги билан табриклаган.
Сўнгра у Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар, ўз мамлакатининг Нурсултон Назарбой лидерлигида қилаётган буюк ишларди ҳақида гапирган, ўз мамлакатининг Конституцияси Қозоғистон халқларини бирлаштиришда қандай катта роль ўйнаганини урғулаган.
Унинг айтишича, Қозоғистон Ўзбекистоннинг савдо ва иқтисодий алоқалар бўйича иккинчи ўриндаги ҳамкоридир. Икки мамлакт ўртасида алоқалар изчиллик билан ривожланиб бормоқда, савдо-сотиқ ҳажми 5 йилди 516 млн доллардан 1,8 млрд долларга юксалган. Яқинда Тошкентда Қозоғистон элчихонасининг янги биноси ишга тушади ва ҳоказолар.
Элчига ўзбек журналистлари саволлар беришдими, беришган бўлса, улар қандай саволлар эди – бу ҳақда хабарларда ҳеч нарса айтилмайди. Ваҳолангки, ўзбекларнинг бу элчи жанобларига бериши керак бўлган саволлар бор эди.
Масалан, сайтимизда шу йил 31 июлда эълон қилинган қозоғистонлик ўқувчимизнинг мактубида айтилишича, қозоқларнинг элчиси Борибай Жексембин Тошкентга келмасидан олдин Жамбул вилоятининг ҳокими вазифасида ишлаган. Ўша пайтда унинг буйруғи билан Жамбулдаги 1500 бола ўқийдиган ўзбек тилидаги мактаб мажбуран қозоқ тилига ўтказилган.
Агар шу иддао ҳақ бўлса, бу элчи шундай иш қилгандан кейин, қандай қилиб Ўзбекистонга келишга журъат қилди? Унинг ўзбекларга ҳеч қандай ҳурмати йўқми? Ўзбекистонда биронта қозоқ мактаби мажбуран ўзбекчага ўтказилганини у эшитганми? Нима учун ўзбеклар Тараз (собиқ Авлиёота) шаҳрининг марказидан кўчириб юборилмоқда?
Ўзбек журанлистларининг қозоқ элчисига шу каби саволлар бериш мажбуриятлари бор эди. Буни бажармаган бўлсалар, ўзбек миллати олдида жиноят қилганларидир.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения