24 January 2014
20:45 - Қозоқ элчисига кўра, Қозоғистондаги ўзбек мактабларини Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ёпиш керак

Элчи Борибайми ёки Бўрибой Жексембин бугун Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчихонасида брифинг ўтказиб, ўз Президенти Нурсултон Назарбойнинг 17 январда халққа тақдим этган “Қозоғистон-2050” номли стратегик дастури билан ўзбек журналистларини ҳам таништиришга уринибди. Маълумки, ўша дастурнинг асосий мақсади – 2050 йилгача Қозоғистонни жаҳоннинг энг кучли 30 мамлакати сафига олиб кириш. Ўзбекистон раҳбарларининг ҳаёлига ҳам келмайдиган бу стратегик дастур ҳақида фақатгина “Ҳаракат” Агантлиги хабар берганди. Элчининг брифингидан кейин бошқалар ҳам хабар берадилар деб ўйлашнинг ўзи соддалик бўларди.  


 


Бугунги бринфинг ҳақида хабар берган Ўзбекистоннинг масхарабоз ахборот воситалари “Қозоғистон-2050” ҳақида оғиз ҳам очмасдан, уруғуни элчининг Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари ҳақидаги гапларига бердилар. Жексембиннинг “Марказий Осиёда барқарорлик кўп жиҳатдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга, улар келишиб ҳаракат қилишларига ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотларига боғлиқ” деган гаплари мутлақо тўғри.


 


Аммо, ўзбек журналистлари элчининг бу гапларига ҳам биронта таҳлил бермаганлар, беролмайдилар ҳам. Чунки, таҳлил бериш учун одамда ақл бўлиши, кўп нарсани билиши керак.


 


Ўзбек журналистлари билиши шарт бўлган нарсалардан биттаси шуки,  жаноб Жексембин Тошкентга элчи қилиб тайинланмасдан олдин Жамбул вилоятининг ҳокими вазифасида ишлаган ва “Ҳаракат” Агантлиги ўз вақтида хабар берганидек, Жамбулда ўзбек мактабларини қозоқчага айлантириш билан шуғулланган.


 


Демак, Жанкелдиннинг юқоридаги сўзларидан келиб чиқсак, ўзбек мактабларини бекитиш масаласида Ўзбекистон режими ҳам жонбозлик кўрсатса эди, Марказий Осиёда барқарорлик ҳазиргидан ҳам мустаҳкамроқ бўларди.


 


Жаноб Жанкелдини билиши керакки, Ўзбекистондаги юксак даражали раҳбарлар Ўзбекистоннинг ва ўзбек миллатининг душманларидир. Шунинг учун улар Жанкелдин ва бошқалар тарафидан қўшни мамлакатларда ўзбек мактабларининг бектишларига ўз юммоқдалар ва юмадилар. Аммо, бу нарса қозоқ, қирғиз ва тожикларга вақтинчалик ўзбеклар устидан нима истаса шуни қилиш имкони беради.


 


Ўзбек миллати ахир бир кун кўзини очади, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ўрнатилган тожиклар режимини ахлатхонага улоқтиради. Ўшанда қозоқлар нафақат Жамбилда, Қозоғистоннинг бошқа жойларида ҳам, ўзбек мактабларини тиклайдилар, ҳозир олиб борилаётган ўзбекларни ўз тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсатини тўхтатадилар.


 


Акс ҳолди, буни Ўзбекистон қилади.


 


Ушбу хабар остидаги линклар орқали Жанкелдиннинг ўзбек мактабларини бекитишдаги роли ҳақида берилган аввалги хабарларимиз билан танишинг.


 


- Қозоғистон элчиси Тошкентда брифинг берди, ўзбек журналистлари ундан ўзбек мактабларининг бекилиши ҳақида савол сўрадиларми? (http://www.harakat.net/news/?id=9210)


 


- Из почтового ящик «Харакат»: Почему в Казахстане закрывают узбекские школы, выселяют этнических узбеков? (http://www.harakat.net/news/?id=9015)

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону