22 August 2011
23:33 -
Андижонда “Эзгулик”чиларга яна босим кучайди
Бу ҳақда таҳририятимиз хатқутисига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти бўлими Ташаббус гуруҳи раҳбари Мусажон Бобожоновнинг хабари келиб тушди. Хабарда айтилишича, ташаббус гуруҳи аъзоларидан бири Одина Олимовага нисбатан босимлар кучайган. Хусусан, вилоят ҳокими топшириғи билан “Эзгулик”чининг олдига келган Амир Темур жамғармасининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Алишер Маматалиев агар бу ташкилотга аъзо бўлса, унинг боши ташвишдан чиқмаслигини айтиб, қўрқитишга ҳаракат қилган.
Алишер Мамамталиев жамғарма қошида Одина Олимова томонидан ташкил этилган “Соҳибқирон” хусусий фирмасини ёпиш таҳдиди билан “Эзгулик”дан чиқишни талаб қилибди. “Биз аввалги босимларга ҳам қарамай рўйхатдан ўтиш учун ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз, Одинахон биз билан” дейди Мусажон Бобожонов.