22 August 2011
23:00 -
Ўзбекистонда интернет цензураси кучайтирилмоқда
Ўзбекистон режими ўз идеологияси дахлсизлигини сақлаш мақсадида ахборот хавфсизлигини назорат қилишнинг янги босқичига ўтди. Энди интернет нашрларида чоп қилинаётган маълумотларни ўрганиш ва уларга баҳо бериш мақсадида мамлакатнинг кучишлатар тизимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус эксперт комиссияси ташкил этилади. Комиссия Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан йиғилган материалларга баҳо бериб, унинг мамлакат хавфсизлиги ва сиёсатига нечоғли мослиги ҳақида хулоса беради. Бу ҳақда ҳукуматнинг шу йил 5 августда чиққан Қарорида батафсил айтилган.
Бу каби цензор комиссарлар бошқа соҳаларда ҳам мавжуд, дейди мухбиримиз. Масалан, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси сингари тизимларда ташкил этилган Кенгашлар цензорлик фаолияти билан шуғулланади. Ҳукуматнинг янги қарорининг мазмуни бўйича, агар маълумотлар шу тизимлардан ҳам ўтиб кетса, янги ташкил қилинаётган махсус эксперт гуруҳнинг қўлига тушади.