06 June 2011
02:42 -
“Инсон ва қонун” газетаси мухбири Шукур Содиқ ҳибсга олинди! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №22, 05.06.2011)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги муассислигида чоп этиладиган “Инсон ва қонун” газетаси мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Содиқ(ов) прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Чилонзор тумани прокуратураси томонидан қатор рисолалар муаллифи, шоир Шукур Содиққа нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 212-моддаси (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бормоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, шоир Шукур Содиқ 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни мансабдор шахсга етказиб беришда гумонланган. Департаментнинг тезкор вакиллари томонидан пойтахтдаги хусусий кафелардан бирида ҳибсга олинган. Бироқ шоирнинг дўстлари, кўпчилик ижодкорлар ҳодисанинг уюштирилганини иддао қилишмоқда. Бундан ташқари Шукур Содиқнинг соғлиғи ҳозирги вақтда қониқарли эмас, у қандли диабед хасталигининг оғир формасини бошдан кечирмоқда. Шунга қарамай эҳтиёт чораси сифатида Тоштурмада сақланаётган шоир яқинларига кўрсатилмаяпти.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти таниқли шоир ва журналистга нисбатан тергов даврида эҳтиёт чорасини қамоқдан очиққа ўзгартириш ҳамда ишни адолатли кўриб чиқиш учун Чилонзор тумани прокуратурасига мактуб йўллади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 252-моддаси (Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги) бўйича шоирнинг муносиб хулқ-авторда бўлишига доир кафолатнома берди.
Ўзбекистон Ёзувчилари ушшмаси аъзоси, публицист ва таржимон Шукур Содиқ 1959 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. Қатор шеърий ва публицистик рисолалар муаллифи. Мамлакатнинг бир қанча нашрларида нуфузли лавозимларда хизмат қилган. “Эзгулик” жамияти у хизмат қилаётган “Инсон ва қонун” газетасидаги цензура ва носоғлом муҳит ҳақида аввалги релизларида баён қилган, бироқ таҳририят муассиси бўлган Ўзбекистон Адлия вазирлиги бу ҳодисага изоҳ бермаганди.