06 August 2011
03:41 -
Каттақўрғонда қуюн ёпирилди, экинлар зарар кўрди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидан телефон орқали мухбирларимизга маълум қилган маҳаллий шифокорга кўра, бугун туман ҳудудида қаттиқ шамол туфайли кўтарилган чанг-тўзон (қуюн) атрофга жиддий зарар етказди. Кўп дарахтлар синиб, шамол одамларнинг уйлари томидаги шиферларни кўтариб кетди. Қуюн қамраб олган ҳудуд ва бошқа жойларнинг табиат офатида қанча зарар кўрганини билмаймиз, дейди каттақўрғонлик шифокор.