06 August 2011
01:03 -
Юлия Тимошенко ҳибсга олинди, “ажаб бўлсин” дегинг келади
Бугун Киевнинг Печерск туман судиУкраинаниннг собиқ Бош вазири, собиқ зарғалдоқчиларнинг собиқ лидерларидан бири Юлия Тимошенкони ҳибсга олишга қарор қилди. У вақтли изоляторга жўнатилди ҳам.
Маълумки, бу судда бир неча ойдан бери Россия билан тузилган табиий газ бўйича контрактлар Украинанинг зарарига деган иддаолар билан Тимошенко устидан очилган жиноий иш кўрилмоқда эди. Ҳали суд бу иш бўйича охирги ҳукмини чиқаргани йўқ, ҳукм яна бир ойлардан кейин чиқиши кутилмоқда. Бугун Тимошенкога нисбтан эҳтиёткорлик чораси ўзгартирилди, холос. Аввал ундан Киевни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинган эди, ҳозир эса, судга ҳурматсизлик кўрсатгани, судья билан ўрнидан турмасдан, ҳақоратлар билан гаплашган учун эҳтиётлик чорасини ҳибсга алмаштиришди.
Юлия Тимошенко Бош вазир бўлган даврда, у билан президент Виктор Юшченко ўртасида муаммолар чиққач, Юлия Тимошенко бу ички курашда ғалаба қозониш мақсадида, ўзининг аввалги принципларини оёқ ости қилиб, Россия президенти Владимир Путиннинг қучоғига ташланишгача борганини ҳамма билади. У ҳатто Путин билан қаердадир матбуот конференцияси берар экан, Юлия Тимошенко ўша пайтгача дўстим деб келган Гуржистон президенти Михаил Саакашвилини очиқча мазах қилган Владимир Путин билан қўшилишиб кулганлари жирканч воқеа эди. Хуллас, ўша пайтда Юлия Тимошенко зарғалдоқчилар коалицисини болталади.
Мана энди, у ўша принципсизликлари учун тўлов тўламоқда. Уни бир аёл сифатида ҳибсга олинишини ҳам, келажакда қамоққа ташланишини ҳам истамаймиз, аммо принципсизлигини йўқотиши мумкин бўлган бошқа сиёсатчиларга ўрнак бўлиши учун алам ичида “Ажаб бўлсин” дегимиз келади.
Дарвоқе, Юлия Тимошенконинг сафдошлари, жумладан, унинг партиясидан депутат бўлганлар, халқни оммавий чиқишларга чақира бошлашди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам унинг ҳимоясига отилди. Юлия хоним Путин ва Россияга эмас, халққа суяниш лозим. Ва буни ҳозир эмас, аввалроқ қилиш керак эди.