03 August 2011
16:42 - Суҳроб бачага ҳамтовоқ топилибди – Камолиддин Раббимов

Бир неча кун аввал ўзини Эксперт Ишчи Гуруҳи раҳбари деб атаган масхарабоз Суҳроб Исмоиловнинг Ўзбекистонда ғаллачи деҳқонларнинг аҳволи ҳақидаги ҳисоботни танқид қилиб, асосли равишда шармандасини чиқарган эдик. Бу бачада шараф, ғурур деган нарсалар бўлса, бошқа бундай ишларга қўл урмаслиги керак эди.

Аммо, Ўзбекистонда, миллатидан қатъий назар, шараф ва ғурур деган тушунчалар четга сурилган. Мана мисоллар.

Ўзини сиёсатчидан кўра кўпроқ иқтисодчи деб кўрсатишга ҳаракат қиладиган Ислом Карим 1990 йилда СССРда пул алмаштирилиб, одамларга ўз қўлларидаги эски пулларни топширишга Марказий Банк тарафидан 2 ҳафта берилганда, “Ўзбекистода 3 ҳафта пул алмаштирамиз” деб эълон қилган эди. Яъни, бечора иқтисодчи президентимиз пулнинг эгаси - пулни чиқарган Марказий Банк эканлигини, у берган муддатдан кейин одамлар қўлидаги пул похолга айланишини ҳам тушунмайдиган раҳбар эканлигини намойиш қилганди. Ислом Каримнинг бу каби қўпол хатоларини, маслан, “Янги уй қурмасдан эскисини бузма” каби мантиқсиз ва кулгили шиорларга асосланга хато сиёсатини кўп марта асосли танқид қилдик. Унинг шараф ва ғурури бўлса, аллақачон сиёсатни ташлаб кетарди. Шараф ва ғурур бўлса!

Ҳозир ҳаммага 53-54 лақаби билан танилиб қолган Салой Мадамин ўзбекларнинг “Ўзбек тили – давлат тили!” шиори остида қилган муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, Ислом Каримга хизмат қилгани, “Оллоҳ номидан буюрсак, ўйламасдан ўлимга кетадиган ёшлар етиштирмиз” деб ёзадиган даражада аҳмоқ демократ эканлигини айтиб, уни шарманда қилдик. Унинг шараф ва ғурури бўлса, аллақачон сиёсатни ташлаб кетарди. Шараф ва ғурур бўлса!

Шундай “сиёсатчи”ларда шараф ва ғурур бўлмаса, тожик бача Суҳробда бўлармиди?

Аммо, бу шарафсизлар саҳнада қолиш муддатларини бир оз бўлса ҳам чўзиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилаётганларини кўриб, кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан.

Хуллас, кеча яна ўша шармандаси чиққан Эксперт Ишчи Гуруҳи номидан Камолиддин Раббимовнинг “Взгляды узбекоязычного джихадизма” (Ўзбекзабон жиҳодга қараш) номли тадқиқоти тарқатилибди.

95 фоизи ҳар қандай исломий адабиётда топса бўладиган нарсалар билан тўлатилган бу тадқиқиот ёки ҳисоботнинг оргинал жойлари ҳам бор. Аммо, улар кулгидан бошқа нарсага лойиқ эмас. Уларинг баъзиларини таҳлил қилиб, баҳона билан, чуқур уйқудаги ўзбекларнинг кўзини бир оз бўлса ҳам очишга ҳаракат қилмоқчимиз.

“Ўзбекзабон жиҳод” ифодаси шунчаки сарлавҳа учун ишлатилган бўлса, унга эътибор бериш ҳам керак эмасди. Аммо, муаллиф кейин ҳам ўзбекзабон жиҳод ҳақида гапиради. Агар жиҳод учун тил муҳим факторга айланган бўлса, “Ўзбекзабон жиҳод” ҳақида гапириш тўғри ҳам бўларди. Аммо ўзбек тилининг, бошқа тилларнинг ҳам, жиҳоднинг моҳиятига ҳеч қандай таъсири йўқ, муаллиф ҳам буни кўрсатолган эмас. Демак, ўзбекзабон жиҳод ҳақида гапириш сафсатабозлик холос.

 

Қолаверса, ўзбек тилида гапирадиганларнинг жиҳоди, яъни алоҳида ўзбекларнинг жиҳоди ҳақида гапиришга ҳам асос йўқ. Чунки, ҳозирги “ўзбек жиҳоди” (атама бизники – “Ҳаракат”) Ал-Қоида ва Толибонсиз ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган ва бўлолмайдиган фактордир.

Аммо, Камолиддин бача буларни тушуноладими? Тушунолмайди. Шунинг ўзи бу “тадқиқотга” крест қўйиш учун етарлидир.

Ҳўш, Ал-Қоида ва Толибонларнинг ўзи қанчалик муҳим омил?

Бу икки факторни, яъни Ал-Қоида ва Толибонни “тадқиқод” муаллифи ўтган асрнинг иккинчи ярмида туғилган жиҳод ўчоқлари деб кўрсатишга интилади. Аслида, шундайми? Йўқ.

Камолиддин бача тўғридан-тўғри Ал-Қоидани бўлма ҳам, Яқин Шарқ жиҳоди ҳақида гапирган. Бу мутлақо саводсизлик ёки ислом террористларининг тегирмонига сув қуйишдир.

Яқин Шарқ жиҳоди борми? ЙЎҚ! У ерда бутунлай бошқа нарса бор.

Яқин Шарқдан минг йилдан кўпроқ вақт илгари ҳайдалаган ва аслида шу ернинг эгаларидан бири бўлган яҳудийлар узоқ, машаққатли ва мувафаққиятли курашдан кейин, аввал жаҳоннинг молиявий системасини, у орқали иқтисодий ва сиёсий системасини ўз қўлларига олиб, Исроил давлатини, табиий, замонавий шаклда, тиклашга эришдилар.

Бу ерларда бир вақтлар яҳудийлар яшаганини ҳам унутган, умуман ҳамма нарсани унутган араблар, бу реалликни тан ололмаётганларини тушуниш мумкин. Улар ўзлари яҳудийларга қарши курашишга кучлари йўқ бўлгани сабабли, курашда Ислом динидан фойдаланишдан бошқа йўллари қилмаганди ва улар буни қилишга ҳозиргача интилмоқдалар. Бир парча ер учун курашни ҳаммага “исломий жиҳод” деб уқтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Ер учун курашнинг жиҳодга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Тўғри, дунёнинг ҳар бир бурчагида арабларнинг бу урушини жиҳод деб ҳисоблаб, унинг қўшилишга интилаётган мусулмонлар оз бўлса ҳам чиқиб турибди. Аммо, бундай “жиҳод”ни илмий асослашга интилаётган бачанинг аҳмоқлигига ҳайрон қолиш керак.

Начора, Камолиддиннинг ҳам, Эксперт Ишчи Гуруҳининг ҳам ўйлаш даражаси шу.

Дарвоқе, Афғонистондаги “жиҳод” ҳам шу каби сунъий нарса. Америкаликлар СССРга зарба бериш ниятида ўзини мужоҳид деб атаганларни ўз вақтида қўллаб-қувватладилар ва бу “жиҳод”ни яратдилар. Яъни Афғонистондаги жиҳод Ғарбнинг маҳсули. Кўринишидан, Камолиддин бача шуни ҳам тушунмайдиган даражада аҳмоқ.

Тўғри, америкаликларнинг катта пули ҳисобига анчагина кучли “жиҳод” аппарати яратилган экан. Ҳозир бу аппарат саудияликларнинг пули ва минтақавий кучга эга бўлиш ниятидаги Покистон раҳабариятининг ёрдами билан ушлаб турилибди. Аммо, яна америкаликларнинг ўзи бу аппаратни йўқ қиладилар.

Энг муҳим бўлган нарса, бу “жиҳод”нинг ҳеч қандай жиҳодий илдизлари йўқлигида. Биз ўзбеклар учун муҳим бўлган нарса эса, ўзини ИДУ деб айтаётган бор-йўғи бир неча юз кишилик жангарилар отрядининг ҳам келажаги йўқлигида. Аммо, буни Камолиддин бача тушунмаётганлигини тушуниш қийин.

Дарвоқе, ўша жиҳодчилар ичида бўлаётган жараёнларни тўғри талқин қилишни истаган одам, ИДУ раҳбари Тоҳир Йўлдош “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни ҳамкорликка чақириб, рад жавоби олгани, шундан кейин, 53-54 лақабли Салой Мадамин билан амалий ҳамкорлик бошлагани каби фактларни ҳам тилга олиши керак эди. Бу ҳам қилинмаган бу саводсиз таҳлилда.

Яна бир нарсани айтиш мутлақо лозим. Гап шундаки, бу "тадқиқот"да тилга олинаётган “жиҳодчилар” ҳали кўп йиллар, балки умрбод, у ерда бу ерда теророристик акт ўтказиб, 5-10 кишини нобуд қилиб юраверадилар. Одомзод электр энергиясидан фойдаланар экан, унда-мунда ток уриб ўлганлар бўлади, автомобиллардан фойдаланар эканмиз, ҳар қанча хавфсизлик чоралари кўрмайлик, ҳар куни ўнлаб-юзлаб одамлар автоҳалокатларда ҳалок бўлади. Худди шунга ўхшаб, турли “жиҳодчилар” у ерда бу ерда одам ўлдириб юраверадилар. Аммо, бундай нарсаларнинг оммавий тус олишига одамзод йўл бермайди.

Ислом жоҳиллари шуни тушунишлари керакки, жиҳод Исломнинг фарзларидан эмас. Ҳозир кўриб турибмизки, Қуръоннинг ўрта асрлардаги тафсирига асослансак, Исломнинг фарзлари бажарилиб бўлмайдиган нарсалар экан. Исломнинг фарзларидан бири – қуёш чиққандан ботишигача Каъбага қараб 5 маҳал намоз ўқишдир. Ҳозир биламизки, Каъбанинг горизонти ташқарисида Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмас экан. Ер юзининг шундай жойлари борки, у ерларда икки киши бир бирига орқасини ўгириб номоз ўқиса ҳам, ҳозирги тушунчалар доирасида, тўғри бўлаверади. Ер юзининг шундай жойлари борки, у ерларда ёки қуёш ҳеч ботмайди, ёки ҳеч чиқмайди. У ерда қандай қилиб 5 маҳал намоз ўқиймиз? Қандай қилиб рўза тутамиз?

Мусулмонлар шу масалаларни тўғри тушуниб олишлари, Қуръонни қайтадан тафсир қилиб, Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказишлари керак. Керакгина эмас, шарт.

Шундай шароитда, фарз ҳам бўлмаган жиҳод каби нарсалар ҳақида мутлақо саводсиз, қолаверса ўзи йўқ Эксперт Ишчи Гуруҳи номидан лўттибозликдан иборат ҳисобот тарқатаётган Камолиддин каби бачаларни орқасига бир тепиб ўзбеклардан нарироққа улоқтиришимиз керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону