22 February 2013
15:20 - Ўзбекистон сиёсатшуносларининг ҳаммаси аҳмоқми, ёки фақат Рафиқ Сайфулинми?
Мухолифатчиликка даъво қилаётган Баҳодир Мусаев ва Камолиддин Роббимов каби псевдо-сиёсатшуносларнинг саводсиз, қолаверса, аҳмоқлигини бир қатор хабарларимизда тилга олганмиз. Аслида, фақат тилга олган эмасмиз, жиддий анализ билан саводсиз ва аҳмоқликларини кўрсатиб берганмиз.

Ҳозир уфқда яна битта, юмшоқ қилиб айтсак, аҳмоқ сиёсатшунос пайдо бўлибди.

Борган сари масхарабозлар саҳнасига айланиб бораётган CA-News агентлиги ўзбек сиёсатшуноси деб танитилган Рафиқ Сайфулиннинг Узментроном сайтида эълон қилинган гўёки аналитик мақолсаини сал сам тўлиқлигича кўчириб чиқарибди. Мақоланинг мавзуси – Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари. Аслида, жуда актуал мавзу, дейди мухбиримиз. “Ҳаракат” агентлигининг сиёсатшунослари бу мавзуга бағишланган материаллар эълон қилишда дунёда биринчи ўринда турсалар керак. Шу сабабли, Рафиқ Сайфулиннинг “анализи” диққатимизни ўзига тортди.

Бу “сиёсатшунос”га кўра, икки мамлакт ўртасида асосан чегара ва анклавлар бўйича муаммолар бормиш, бу арзимаган муаммолар учинчи кучлар тарфидан бўрттирилаётган эмиш, икки томонда ҳам халқ томонидан ишониб сайланган одамлар халқни қондирадиган ечимлар топишига ишониш керакмиш.

Бу аҳмоқона тезисларни ортиқ анализ қилишга ҳам кераги йўқ. Чунки, ҳақиқий аҳвол бошқача.

Биринчидан, чегара бўйича майда-чуйда конфликтлар катта муаммо чиқараётгани йўқ ва чиқара олмайди ҳам.

Иккинчидан, учинчи куч ҳеч бир ерда кўрингани йўқ, унинг ўзи йўқ.

Учинчидан, анклавларда атрофида чиқаётган муаммоларнинг сабаби – ўзбеклар душмани бўлган Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг натижасидир.

Ҳамма муаммоларнинг марказида - Қирғизистон фашистлари ҳукуматнинг тўғридан-тўғри ёрдами ва ўзбеклар душмани бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг кўз юмишидан фойдаланиб, Қирғизистонга бериб юборилган тариҳий ҳудудларимизда ўзбекларга қарши очиқдан-очиқ олиб бораётган геноцид сиёсати ётибди.

Демак, Ўзбекистондаги ўзбекларга душман бўлган ҳокимият йўқ қилинмагунча, икки мамлакат, икки миллат ўрасидаги муаммолар ечилмайди. Ҳокимиятга миллатпарвар ўзбеклар келгандан кейин, муаммоларнинг асосий қисми Ўзбекистоннинг кучи билан ҳал этилади.

Сарлавҳада қўйилган саволнинг жавоби ҳам аниқ: Рафиқ Сайфулин Ислом Каримнинг нуқтаи назарини ифода этмоқда, холос. Диктатура битмас экан, бошқача нуқати назар ҳам бўлмайди. Яъни, ҳамма “сиёсатшунос”лар тўтиқушдек Ислом Карим айтган нарсаларни такрорлайдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону