03 August 2011
16:05 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: Литва пойтахтида ҳам кўчага танк чиқди
Вильнюсда танк устида кўчага чиққан шаҳар ҳокими Артурас Зиокаснинг мақсади, Ливия ёки Сурияда бўлаётгани каби, намойишчиларга қарши уришиш эмасди. Бу ердаги курашнинг нишони - хато ерга парк қилинган автомобиллар.
Расмдаги танкнинг устидаги одам Артурас Зиокас. Унинг танки нотўғри парк қилинган эски бир Мерседес русмли автомобилни эзмоқда.
Вильнюс ҳокимининг фикрича, қимматбаҳо автомобилларини тўғри келган ерга парк қилиш одатини чиқарган шаҳарликларни жазолашнинг бошқа йўли қолмаган эмиш. Бўлиши мумкин.
Аммо, расмдаги автомобилни эзгандан кейин бу ердан ўз велосипедига ўтириб жўнаган Артурас Зиокас ҳам ҳаддидан ошмаяптими? Унинг бу ишига қонунлар нима дейди?