03 August 2011
15:20 -
Сурия ҳам БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига етиб келди
Бу мамлакатнинг диктатор-президенти Башар Асаднинг тақдири ливиялик “ҳамкасби” Муаммар Каддафиники каби бўлиши муқаррар эканлиги бизнинг сайтимизда ҳам кўп марта ёзилди. Аммо, Сурияда ҳамма воқеалар Ливиядагиларни қадамма-қадам айнан такрорлайди деб ҳеч ким ўйламаган бўлса керак. Начора, бундай такрорланиш тарихий қисматдан ҳам кўпроқ, ҳамма диктаторларнинг фаросати ўта чекланган, кабинети ташқарисида 21 аср эканлигини тушунмайдиган даражада торлигининг исботи бўлса керак.
Ливияда Муаммар Каддафига қарши чиққанлар ўққа тутилиб, қурбонларнинг сони юзлардан ўтиб, мингдан ортгандан кейин орага БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши кирганди. Унинг қарори диктаторга қарши чиққан намойишчиларнии, тўғрироғи қўзғолончиларни қўллаб-қувватлаш йўналишида бўлди, Каддафининг куни феълан битди. Муҳим бўлгани, Ғарб Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишигача аввал Кадафи тарафдори бўлган Хитой ва Россия ўз тарафига ўтказиб бўлганди.
Ҳозир Сурия масаласига муносабатда ҳам ўша воқеалар айнан такрорланмоқда. Ўтган якшанба куни Сурия қўшинлари навбатдаги намойиш қатнашчиларига қарши танклар ҳам ишлатиб, 100 дан ортиқ кишини ўлдиргач, Ғарб БМТнинг Хавфсизлик Кенгашинингфавқулодда йиғилишини чақиришга киришди. Кўринишидан, Россия билан олиб борилган ишлар ҳам охирига етиб қолганди. Чунки, Россия биринчи марта Сурия ҳукуматининг ишини “қонли бостириш” деб баҳолади. Хитой билан олиб борилаётган иш қаерга боргани ҳақида ҳали маълумотлар йўқ.
Хуллас, кеча кеч соатларда биринчи марта Хавфсизлик Кенгаши Сурия масаласини кўришга бошлади. Аммо унинг аъзолари ҳозирча бу хусусда умуий фикрга эмаликлари маълум бўлди. Россия ҳам ҳли Ғарбнинг йўлига тўла тушиб бўлмаган. Бу мамлакатнинг Хавфсизлик Кенгашидаги вакили Виталий Чуркин биринчи қадам сифатида БМТ Бош котибининг Суриядаги қон тўкилиши қораловчи баёнот билан чекланиша чақирмоқда. Ғарб эса, табиий, Башар Асадга қарши амалий ишлар, маслан санкциялар киритишни хоҳлайди.
Нима бўлганда ҳам, Хавфсизлик Кенгаши Башар Асад билан шуғулланишни бошлади ва уни албатта битиради.