03 August 2011
14:00 -
АҚШ Фондлар бозори Сенатнинг ижобий қарорига жавоб беришга улгурмасдан ўпирилди
Сенат дефолтнинг олдини оладиган бюджет ҳақидаги қонунни тушдан кейин соат 3-4 лар орасида қабул қилди. Аммо шу дақиқаларгача ноаниқлик ҳукм сурарди. Бу ноаниқлик, табиий, биринчи навбатда, АҚШнинг фондлар бозорини урди.
Нью-Йоркдаги Фондлар бозори (биржа) душанбадан жумагача соат 9 дан 16 гача ишлайди. Сенат қандай қарор қабул қилиши номаълум бўлгани сабабли, Нью-Йоркдаги биржада Dow Jones индексининг тушиши, тўғрироғи ўпирилиши авом этаверди. Бу ўпирилиш 2008 йилдаги молиявий кризис кунларидагидан қолишмас эди.
Сенатнинг қарори биржанинг ёпилиш соатларига тўғри келди ва унга таъсир кўрсатишга улгурмади. Dow Jones индекси соат 16 га қадар 266 даража тушиб, унинг абсолют миқдори 11866 га тенг бўлди. Шундай қилиб, сўнгги ойларда мунтазам ортиб бораётган бу индекс, орадаги баъзи зиг-загларни ҳисобга олмасак, ўтган йилнинг охирида бўлган даражага тушди.
АҚШ Сенатининг қароридан “руҳланган” Dow Jones бугун ортишга бошласа керак.