01 August 2011
06:09 -
Сурхондарёда бола сотишни режалаштирган эр-хотин ҳибсга олинди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Оққўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи эр-хотин Шарофат Рўзиева ва Музаффар Ҳазратқулов ўзларининг хусусий ошхоналари хизматчиси Азиза Мелибоеванинг фарзандини беш миллион сўм ва бир бош қўчқорга пуллашмоқчи бўлганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Даракчи” газетасининг сўнгги сонида гапирилади.
Маълум бўлишича, турмушга чиқмай ҳомиладор бўлиб қолган Азиза Мелибоева вилоятнинг бошқа бир туманидан келиб, ишга ёлланган экан. Кафе хўжайинлари эса унга фарзандини ёлғиз катта қилиш оғирлиги, шунинг учун “савоб тариқасида” бировга бериши лозимлигини уқдиришга уринган. Азиза кўнмагач, тадбиркор эр-хотин чақалоқни онасига билдирмасдан сотишга киришган.