01 August 2011
10:49 -
Барaк Обама давлат бюджети дефицити масаласида мухолифат билан келишишганини эълон қилди
Сўнгги соатларда тарқатилган хабарларга кўра, АҚШ ҳукумати ва мухолифат эртага бошланадиган молиявий йил арафасида давлат бюджетидаги дефицит масаласида ниҳоят келишишган.
Кўринишидан, республикачилардан иборат мухолифат дефицит шипини яна 2,5 трлн долларга оширишга рози бўлган, айни замонда давлат ҳаражатларини қадамма-қадам ўн йил ичида шу миқдорга камайтириш кўзда тутилган. 10 йилгача ё пошшо бор ё эшак деганларини ҳисобга олсак, келишувнинг иккинчи қисми - республикачилар ўз талабларидан чекинганларининг кўрсатгичидир.
Бугун кун бўйи Вакиллар Уйи ва Сенат бу келишув асосида тегишли қонунларни тасдиқлашини кутиш керак.