01 August 2011
04:24 - АҚШ Конгрессида ўт билан ўйнаш давом этмоқда, янги йил бюджети Сенатдан ўтмади

Ҳозиргина Reutrs тарқатган хабарга кўра, демократларнинг Сенатдаги лидери Ҳарри Рейд тарафидан таклиф қилинган давлат бюджети ҳақидаги қонун тасдиқдан ўтмаган. Сенатда демократлар кўпчилик бўлса ҳам, улар бугун якшанба бўлишига қармасдан ўтказилган мажлисда 60 овоз ололмаганлар. Мамлакат Конституциясига кўра, 100 кишилик Сенатда қонунлар камида 60 кишининг овози билан тасдиқланади.

 

Ҳарри Рейднинг таклифида давлат бюджетидаги дефицитнинг шипини яна 2,5 трлн долларга кўтариш, давлат ҳаражатларини дарҳол эмас, узоқ муддатда 2,2 трлн долларга камайтириш кўзда тутилган эди.

 

Демак, бугун ва эртага ҳукумат-мухолифат музокаралари давом этади, эртага кечасигача улар келишолмаса, 2 август куни АҚШ ҳукумати дефолт эълон қилишга мажбур бўлади.

Reutrs аегентлигининг бошқа бир хабарида айтилишича, Буюкбритания ва Япония АҚШда дефолт бўлса, дунёда фалокат юз бериши билан огоҳлантиришган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону