01 August 2011
03:51 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Дилмурод Саййидни тўртинчи марта карцерга ташлашди
Барча дўсларга салом!
Мен Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг "Қишлоқ тараққиёти ва ободлиги тўғрисида"ги фармонини қўллаб-қувватлаб, амалдаги қонунларга тўлиқ таяниб, фаолият юритганлигим боис менга нисбатан уйдирма айбловлар уюштирилиб, асоссиз тарзда озодликдан маҳрум этилдим…
Бу ҳолат жаҳон ҳамжамияти назарида ,”Ўзбекистонда нафақат Президент қарори ва давлат ички сиёсатини амалий қўллаб-қувватлаш ҳам оғир жиноят экан" деган тушунча пайдо қилган бўлса, ажаб эмас!
Мени тўртинчи марта жазо карцерига ташлашди...
Дилмурод Саййид
Ўзбекистон Республикаси
ИИВ ЖИЭББ тизимидаги 64/36-муассаса (Навоий вилояти)
Таҳририятимизга мазкур хат билан бирга маҳкумнинг онаси - Ҳамида ая Толипованинг Президент номига ёзилган (21.07.2011 й) илтимосномаси ҳам келди. Унда шундай дейилади:
“Муҳтарам Президент жаноблари ! Менинг ўғлим, Дилмурод Саидов Эгамбердиевич, 12 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилиб, икки ярим йилдирки ҳибсда. Унинг айби - Ўзбекистон Президентининг "Қишлоқ тараққиёти ва ободончилиги тўғрисида”ги эзгуликка қаратилган фармонини қўллаб-қувватлаб, қонунларимизга таяниб, фаолият юритганлигидадир. Ўғлим Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги талон-тарожликларни аниқ далиллар асосида исботлаб, вилоятнинг собиқ ҳокими Ў.Барноев ва прокуратура идораларига ҳужжатлар тақдим этганлиги боис ўғлимга нисбатан сохта айблов уюштириб, уйдирма жиноят билан уни қамадилар. Тазйиқ ва ноҳақликлар ҳанузгача давом этмоқда.
Муҳтарам Президент жаноблари! Мамлакатимизнинг зиёли бир фуқороси ўз юртбошиси фармонини қўллаб-қувватлаши наҳотки оғир жиноят ҳисобланса?
Бу савол ечимида судлов босқичларининг холислигига ишончим қолмаган. Тушунимча, "жиноят иши” жилдларидаги уйдирма ва сохтакорликларнинг қонуний ҳал этилмаслиги ортида ғаразли манфаатлар турибди.
Энг ачинарлиси, бу ғаразликлардан манфаатдорларнинг муқаддас қонунларимиз ва Сиз - муҳтарам юртбошимизнинг эзгуликка қаратилган фармонингиздан ҳам устун келишликка интилаётганлигидир!
Бироқ мен адолат тез орада тиклинишига ва бунда шахсан сизнинг холис кўмагингизга тўлиқ ишонаман.
Ҳурмат билан Толипова Хамди ая.
21.07.2011.”