30 July 2011
06:29 - Собиқ тиш доктори жорийдаги вазирга: Ишларни 3 кунда тузат!
Туркманистоннинг президенти, собиқ тиш доктори Қурбонгули Бердимуҳамедов ўз мамлакатининг Алоқа вазирлиги уяли телефонларнинг сифатли ишлашини таъминлай олмаётганидан жаҳли чиқиб, вазир Овлагули Жумагулиевга кеча бўлиб ўтган ҳукумат мажлисида дўқ қилибди: Уч кун ичида ишларни тузат, акс ҳолда ишдан оламан.

Президент ҳақлидир, вазирликнинг ишлари яхши эмасдир. Аммо, буни уч кунда тузатиб бўладими?

Бечора собиқ тиш доктори уяли телефонлар системасининг сифатини ошириш - тишнинг тешигини тўлатишдек бир иш, деб ўйласа ажаб эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону