30 July 2011
13:12 -
АҚШда ҳукумат-мухолифат ўйинлари давом этмоқда, аммо бюджет масаласида олдинга силжиш бор
Кеча кечқурун АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси бўлмиш Вакиллар Уйи 2 августда бошланадиган янги молиявий йил учун бюджет лойиҳасини қабул қилди. Аммо мухолифатдаги республикачилар кўпчиликни ташкил қилувчи Вакиллар Уйи қабул қилган бюджет лойиҳаси демократларни, тўғрироғи, Барак Обама ҳукуматини қониқтирмайди. Бунинг сабаби эса қуйидагича.
Биринчидан, қуйи палата тарафидан қабул қилинган бюджет давлат ҳаражатларини $900 миллиардга камайтирган. Буни Барак Обама истамайди.
Иккинчидан, Вакиллар Уйи давлат бюджетидаги дефицитнинг максимал даражасини бутун молиявий йилга эмас, бир неча ойга кўтарган. Демак, бир неча ойдан кейин, бу масала қайтдан кун тартибига келади. Бу вақтда эса, Барк Обама 2012 бўладиган президент сайлови учун ҳаракатлар бошлаши керак. Яъни, республикачиларнинг мақсадларидан бири – Обаманинг оёғига сайлов масаласида ҳам болта уриш.
Сенатда кўпчликни ташкил қилувчи демократлар бундай қонун лойиҳасини тасдиқламасликларини аввалдан билдириб бўлгандилар. Бир неча соат ҳам ўтмасдан айнан шундай бўлди ҳам. Сенат 59 га 41 овоз билан бу қонунни рад этди. Яна боши берк кўчами?
АҚШ экспертларининг фикрича, нима бўлганда ҳам, бир неча ҳафтадан бери давом этаётган кризисдан чиқиш бошланди. Қолган икки кун ичида ҳукумат ва мухолифат комромиссга бориши, душанба куни, яъни 1 августда аввал Вакиллар Уйи янги қонун лойиҳаси қабул қилиши, ундан кейин Сенат дарҳол қонунни тасдиқлаши мумкин.
Демак, 2 августда АҚШда янги молиявий йил икки тарафни ҳам қониқтирадиган шаклда бошланади. Шундай бўлишини, “Ҳаракат” мухбирлари аллақачон башорат қилгандилар.
Дарвоқе, кеча бундай ноаниқликлар қаршисида Dow Jones индекси яна тахминан 100 даражага тушиб, 12143 га тенг бўлди. Ваҳоланки, мухолифат-ҳукумат ўртасидаги бюджет бўйича келишмовчилик кризис ҳолига келмасдан олдин, аниқроғи, 21 июлда унинг қиймати 12700 эди.