28 July 2011
21:24 -
21 асрда ҳам очлик балоси бор, Рамазон ойи зиёфатларини камайтириш керакмасми?

Масалан, Кениянинг шимолида сомалиялик қочқинлар учун қурилган лагерга ҳар куни 1,5 минг одам келмоқда. 5 минг гектарлик бу лагерда яшовчиларнинг сони 360 мингга чиқибди. Яъни, каттагина бир шаҳар.
Аҳолиси ўн миллионга яқин бўлган Сомалия мусулмон давлати бўлиб, айни замонда, оз сонли насронийларнининг ҳуқуқларини топташ бўйича дунёда 5-чи ўринда турар экан.
Айнан Сомалия мусулмонлар мамлакати бўлгани учун бўлса керак, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун биринч навбатда араб мамлакатларига мурожаат қилиб, Сомалияга ёрдам беришга чақирди.
Яқинда, мусулмон дунёсида муқаддас Рамазон ойи бошланади. Ифтор номи остида ҳар куни тўйдан қолишмайдиган зиёфатлар берилади. Пан Ги Мунниннг умиди – мусулмон дунёси зиёфатларни камайтириб, очликдан ўлаётган расмдаги каби болакайларга ёрдам беради, кейин келадиган Қурбон байрамида қурбонлик қилмасдан, Африка Шоҳидаги 10 миллионга яқин оч одамга ёрдам қўлини чўзади.
Содда ва бечора инсон - Пан Ги Мун!