09 August 2011
07:10 - Истанбулда 1,5 километрлик ифтор дастурхони очилди, Сомалияда болалар очликдан ўлмоқда
Шаҳарнинг Умрония туман ҳокимлиги, кеча ҳокимлик биноси олдидаги майдон ва унга чиқадиган кўчаларда узунлиги 1,5 км бўлган ифтор дастурхони ёзди. Бу ерда биратўласи 100 минг одам оғиз очган, уларга 300 киши официантлик қилган, полиция, жандарма ва ҳокимлик ишчиларидан 1500 киши атрофда хизматда бўлган.

“Миллиёт” газетасининг хабарида айтилишича, ифторда палов, гўштли қовурма, турли ширинликлар, мева суви ва оддий сув берилган. Палов учун 15 тонна гуруч, қовурма учун 20 тонна гўшт ишлатилган.

Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар бўлган Сомалияда эса болаларнинг очликдан ўлиши давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону