28 July 2011
12:51 -
Ўзбек хуфяларининг янги нишони - ҳужралар
Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасида расмий рухсатга эга бўлмаган бир неча ҳужра, уларда таълим олаётган муллавачаларни фош қилган Ўзбекистон телевидениеси бу ҳолнинг диний радикализм учқунлари эканини урғулашга уринди. Маълум бўлишича, Қўйлиқ буюм бозорида тужжорлик фаолияти билан шуғулланувчи Акбаров деган шахс ўз дўстлари ва қариндошларининг болаларига хусусий хонадонлардан бирида диний таълим бериб келган. Кўрсатувда тегишли рухсатномага эга бўлмаган диндорнинг қонунда белгиланган тартибда Ҳамза тумани ИИБ томонидан жиноий жавобгарликка тортилгани ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.
Ўтказилган рейдлар чоғида бир қанча диний адабиётлар, аудио ва видео дисклар мусодара қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси экспертиза комиссиясига жўнатилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения