27 July 2011
18:55 -
Қандоҳор ҳокими салласида бомба яширган ўлимчи-террорист тарафидан ўлдирилди
Бугун эрталаб Афғонистон жанубидаги Қандоҳор шаҳар мэри Ғулом Ҳайдар Ҳамидий ўзини ўзи портлатган террорист билан бирга ҳалок бўлган. Террорист салласи ичига яширилган бомбани мэрнинг кабинети олдида портлатибди.
Маълумки, икки ҳафта олдин Қандоҳор вилоятининг феълан ҳукмдори бўлган Аҳмад Вали Карзай (президент Ҳамид Карзайнинг қариндоши) ўз қўримачиси тарафидан отиб ўлдирилган эди. Бу икки воқеа Афғонистонда воқеалар ваҳимали йўналишда кетаётганини кўрсатади.
Ўлимчи-террорист бомбани салласи ичида олиб юргани бу хабарнинг энг асосий нуқтаси бўлса керак. Чунки, салла ичида девор орқасидаги одамни ўлдириш кучига эга бўлган бомба бекитиш мумкин бўлса, салланинг ҳам куни битди деяверинг.
Ҳарҳолда бу террористни Муҳаммад пайғамбарни бомбали салла билан каррикатура қилган норвегиялик рассом руҳлантирган бўлса ажаб эмас.