27 July 2011
18:08 -
Ислом Каримни илоҳга тенглатириш кампанияси бошланди
Барча динларда, мусулмончиликда ҳам шукрона фақат Аллоҳгагина келтирилади. Бандасига эса олқиш ва миннатдорчилик билдирилиши мумкин, холос. Бироқ Ўзбекистондаги айрим санъаткорлар томонидан ижро этилаётган қўшиқларда Ислом Каримга шукрона келтириш бошланди. Масалан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов томонидан жро этилган қўшиқ нақоратида “Сарбонингга шукр қил...” жумласи бир неча марта такрорланади.
Ҳофиз назарида ўзбекистонликлар юрт фаровонлиги, тинчлик учун юртбоши Ислом Каримга шукр қилиши, сиғиниши керак эмиш.
Ҳукмдорлар орасида ўзини илоҳга тенглаштирган Фиръавнларни кўпчилик яхши билади. Ҳатто яқин ўтмишдаги “Руҳнома” номли асари билан ўзини кулгига қолдирган собиқ туркманбоши Сапармурод Ниёзовнинг тақдири ҳам маълум. Бу кетишда Ислом Карим ҳам ана шу шармандали ҳумдорлар сафидан ўрин олади.