27 July 2011
19:31 -
Қашқадарёлик миршаб ўз отасининг қўлига кишан солиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБ терговчиси М. Ахмедов отаси йирик миқдордаги талон-тарожликка йўл қўйиб, жавобгарликка тортилгач, лавозимидан четлатилди. Коррупционер ота эса тергов даврида эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган озодликдан фойдаланиб, Россия Федерациясига қочиб кетди. Собиқ терговчига маъмурлар агар отасини тутиб келтирса, ишига тикланиши мумкинлигини айтишгач, у Россиядан отаси қўлига кишан солиб олиб келди ва ишига тикланди.
Мазкур воқеа қашқадарёликлар орасида гап-сўз бўлиб кетди. Кимдир отасини қамоққа ташлаган ўғилни қораласа, кимдир қонун устиворлигини олқишламоқда.
Мазкур воқеа қашқадарёликлар орасида гап-сўз бўлиб кетди. Кимдир отасини қамоққа ташлаган ўғилни қораласа, кимдир қонун устиворлигини олқишламоқда.