16 January 2007
04:00 -
17:30 - "Озодлик" мухбирлари МХХчилар эканлигини кўрлар ҳам кўрмоқда - Яна бир АҚШ ноҳукумат ташкилотининг ҳолига вой! - Матбуот соҳасида янги таҳрирдаги қонун кучга кирди 11:00 - Москвада Баҳро

17:30 - "Озодлик" мухбирлари МХХчилар эканлигини кўрлар ҳам кўрмоқда
Бугун Тошкент вақти билан соат 16 да "ТВ-Марказ" телеканали (Гулнора Каримовага тегишли кўнгилочар канал – “Ҳаракат” ) орқали эфирга узатилган "MAHSUS REPORTAJ" кўрсатувига "Озодлик" радиосининг мухбирларидан бири Самандар (Санъат Шарипов) бошловчилик қилди. Қримнинг дам олиш масканлари, Ялта курорти манзаралари қашшоқ халқимизга намойиш этилди бу программада, дейди мухбиримиз.
Андижон қатлиомидан сўнг мамлакатдаги мухбирлик пунктларини тугатган мазкур радио ходимларининг режим айғоқчилари экани ҳақидаги мулоҳазаларимиз ўз исботини топмоқда. Радионинг ёпилиши унинг демократик эканлигидан эмас, Каримов ҳар қандай АҚШга боғлиқ нарсани (масалан, сиёсатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган "Ньюмон-Зарафшон"ни эсланг) бекитишга бел боғлаганидан.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматнинг илк талабиданоқ ўз ҳуқуқларини на суд, на бошқа маҳкамаларда ҳимоя қилмай чиқиб кетгани ҳам одамни ўйлантириш керак. Ахир шундай кураш ҳам демократия учун курашнинг бир парчаси бўларди-ку. Тағин бу лўттибозларнинг мамлакат ҳаёти, ундаги ижтимоий-сиёсий аҳволга доир ошкораликка хос матриаллар бераётганлари ҳақидаги иддаолари кулгили. Аслида, радионинг бундай шармандачилиги бизнинг нуқтаи назаримиздангина шармандачилик, МХХ эса буни ўз ғалабаси деб ҳисоблайди.
Яна бир АҚШ ноҳукумат ташкилотининг ҳолига вой!
Ўзбекистон Адлия вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, АҚШнинг "World Vision International" ноҳукумат ташкилоти ваколатхонаси тафтиш қилина бошлади. Асосан, христианликни тарғиб этувчи бу ноҳукумат жамиятнинг мамлакатдаги ваколатхонаси ходимлари таркиби этник корейслардан иборат бўлиб, хайрия ва ташвиқот билан шуғулланиб келишган. Шу пайтга қадар бу ташкилот вакиллари мамлакатга гуманитар ёрдам сифатида асосан Осиё давлатларидан гуруч ва бошқа донли маҳсулотлар олиб кириб, тарқатишган. Мухбиримизнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукуматини бу ташкилотнинг Еврокомиссия дастурларини молиялагани чўчитиб юборган бўлса керак.
Матбуот соҳасида янги таҳрирдаги қонун кучга кирди
Бугун Ўзбекистон "Оммавий ахборот воситалари ҳақида"ги Қонуннинг янги таҳрирдаги матни кучга кирди. Парламент тасдиғидан сўнг Президент томонидан имзоланган қонунда матбуот эркинлигини яна-да чекловчи бандлар мавжуд. Хусусан, энди оммавий ахборот воситасини жиловлаш, унинг принцип ва эркинликларини назорат қилиб туриш масъулияти муассисларга юклатилган. Бундан мақсад, дейди мухбиримиз, мавжуд ҳукумат учун журналистни назоратда ушлаб туришдан кўра, унинг муассисини ушлаш осонроқ.
Шунингдек, энди интернет сайтлари ҳам оммавий ахборот воситаси ҳисобланиб, у мамлакат ҳудудида қонун талаблари асосида рўйхатга олиниши лозим. Бироқ моҳиятан бунинг имкони йўқлиги боис бу модданинг мазмуни ўз-ўзидан йўққа чиқади. Айтайлик, harakat.net сайти матриаллари гарчанд Ўзбекистон, ундаги воқеа-ҳодисларга бағишланган бўлса-да, Ғарбдаги NET доменида (domen) рўйхатга олинган ва домен Европа Иттифоқи қонунларига бўйсунади. Ўзбекистон ҳукуматнинг қўлидан келадигани эса унинг очилишини қийинлаштиришдан иборат. Ўзбекистон маъмурияти мазкур қонун талаби билан мамлакатдаги доменларгагина дахл қилиши мумкин.
11:00 - Москвада Баҳром Ҳамроевга ҳужум
Ўтган якшанба куни “Ҳаракат” журналининг Россиядаги вакили Баҳром Ҳамроев Москванинг марказида Тульская метростанцияси олдида, қўлидаги телефон орқали Канадада яшайдиган укаси билан гаплашаётган вақтида бир гуруҳ номаълум кишиларнинг ҳужумига учради. Бу ерга етиб келган милиция наряди уни яқиндаги касалхонага олиб борди. Жиддий тан жароҳатлари туфайли докторлар унга касалхонага ётишни тавсия қилсалар-да, Баҳром уйига кетишга қарор қилди ва ҳозир уйида ётиб даволанмоқда.
Кеча у билан телефонда гаплашган “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат сафдошига тезда тузалиб кетишни тилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан 2,5 йил аввал Москва органларининг ходимлари Баҳром Ҳамроев чўнтагига наркотик модда солиб қўйиб қамашди. У ўшанда 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса ҳам, Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг сай-ҳаракатлари билан озодликка чиқарилган эди. Баҳромни ҳимоя қилишда асосий фактор сифатида унинг “Ҳаракат” журнали билан ҳамкорлик қилиши кўрсатилганди.
10:00 - Марат Зоҳидов ҳар доимгидек ҳақиқатдан узоқда
Бугун Марат Зоҳидов рус сайтларида 15 аввал Талабалар шаҳарчасида бўлган қонли воқеаларга оид хотираларини тарқатди. У ерда бир неча марта “Бирлик” ва Абдураҳим Пўлатнинг номлари тилга олинган. Шу сабабли Абдураҳим Пўлатда бу хусусда ўз фикрларини билдиришни сўрадик.
Абдураҳим Пўлат: “Мен 16 дан 17 январга ўтар кечаси бўлган воқеалар тўғрисида эртаси куни эшитганман. Високовольтний массивида яшаганим учун, ҳеч нарса эшитмаганим табиий. “Бирлик” бўлингандан кейин, “Эрк”чиларнинг саъй-ҳаракатлари билан студентлар бутунлай деполитизациялаштирилган, биз билан алоқалари кесилган, студентлар ичидаги ташкилий структураларимиз синдирилган эди. Уларнинг ғалаёнли чиқишининг сабаби айнан шундадир. Марат Зоҳидов айтаётган студенларнинг стихияли митингига ҳам бормаганман.
Маратнинг ўша кунлардаги фаолиятимизга оид ҳикоялари ҳикоядан бошқа нарса эмас. Биз сайловларни тўхтатиш учун бармоғимизни ҳам қимирлатмаганмиз. Сайловлар масхарабозлик эканини, Салой Мадаминов у еда қўғирчоқ ролини ўйнаётганини жуда яхши билардик. 17 йил ўтгач, шу кунларда буни собиқ “Эрк” фаолларининг ўзлари ҳам айтмоқдалар.
Биз “Бирлик” халқ ҳаракатини кучли қилиш, унинг таркибида тузилган “Бирлик” партиясини рўйхатдан ўтказиш учун фаолият олиб борардик. “Эрк”дан фарқли ўлароқ, ҳамма вилоятларда кўп сонли ташкилотларимиз бор эди. Мен аминманки, партияни рўйхатдан ўтказсак, қонуний йўллар билан 1-2 йил ичида ҳокимиятга келардик. Буни Каримовнинг ўзи ҳам яхши тушунгани сабабли, "Эрк"дан фарқли ўлароқ, "Бирлик" партиясини рўйхатга ўтказишни пайсалга солди ва кейин оммавий қатағонлар билан демкратик жараёнларни тўхтатишга эришди.
Зоҳидов айтаётган “Эрк”нинг "От независимости к демократии" ва “Бирлик”нинг "От демократии к независимости" каби шиорлари борлигини ҳам унинг ҳикоясидан эшитдим.
Шу кунларда менинг ўзим ҳам 17-18 йил аввалги воқеаларни эслаб, бир қатор мақолалар ёздим. Мен бу масалага жуда маъсулият билан ёндошганман ва ўзим тилга олган воқеаларнинг тўғри ёритилганига ҳар ерда жавоб беришга тайёрман. Минг афсуски, Марат Зоҳидов қўлига қалам олганда, мен каби ўйлаб кўрмабди ва маъсулиятни унутибди.”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения