20 July 2011
00:30 - Қозоғистонда ростдан ҳам фавқулодда ҳолат: Нурсултон Назарбой касалхонада
11 июлдаги хабаримизда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой қисқа муддатли таътилга кетгани ҳақидаги Казинформ агентлигининг шубҳали равишда қисқа хабарини ярим ҳазил билан фавқулодда ҳолат деб баҳолагандик.

Қарангки, ҳазилимиз бекорга бўлмаган экан. Бугун рус агентликлари Германиянинг Гамбург шаҳрида чиқадиган Hamburger Abendblatt газетасига асосланиб билдиришларича, Қозоғистон президенти маҳаллий университетнинг клиникасида даволанмоқда. Бу клиника Германиянинг шимолий қисмидаги трансплантология бўйича энг кучли тиббий марказлардан бири бўлиб, у юрак, жигар, буйрак ҳамда суяк иликлари алмаштириш бўйича мутахассислашган.

Клиниканинг матбуот хизмати касаллар ҳақида маълумот бериш одатлари йўқлигини баҳона қилиб, Нурсултон Назарбойнинг шу клиникада ётганини тасдиқламаган, бундай хабарни рад ҳам этмаган.

Президентнинг Остонадаги матбуот хизмати ҳам, Қозоғистоннинг Берлиндаги элчихонаси ҳам бу хусусда ҳеч қандай информация бермаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону