12 July 2011
04:50 - Қўшнимизда фавқулодда ҳолат: Нурсултон Назарбой қисқа муддатли таътилда, бош вазир Москвада
Қозоқларнинг расмий давлат агентлиги Казинформ мамлакат президенти Нурсултон Назарбой қисқа муддатли таътилга кетгани ҳақидаги бир жумлали хабар эълон қилди. Қисқа таътил неча кун давом этиши, президент таътилни қаерда ўтказиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ўзбекистон билан солиштирсак, қозоқларнинг бу қисқа хабари ҳам қайсидир маънодо ошкоралик белгисидир. Бизда президент 1-2 ой йўқ бўлиб кетса ҳам хабар берилмаса керак, дейди мухбиримиз.

Айни замонда, яна ўша Казинформнинг хабарига кўра, мамлакат Бош вазири Карим Масимов ўзининг “Twitter”даги микроблогида шундай ёзув қолдирибди: “Москвага учиб кетяпман. Ёзувларимни таъқиб қилиб боринг. Яхши қолинг.”

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону