20 July 2011
03:17 -
Покистонда биринчи марта аёл киши ташқи ишлар вазири бўлди

34 ёшли Хина Раббоний Хар ташқи ишлар вазири лавозимига ўтиргани Reuters агентлигининг хабарида айтилган.
У шу ҳафта охирида Индонезияда бўладиган АСЕАН давлатларининг йиғилиши доирасида АҚШлик ҳамкасби Ҳиллари Клинтон ва Хитойлик ҳамкасби Янг Жейчи билан учрашади. Кейин Ҳиндистонга бориб икки давлат ўртасидаги ўта ёмон муносабатларни тузатиш учун иш олиб боради.
Шу пайтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хина Раббоний Хар ўз соҳасида етарлича тажрибага эга.
Хина Раббоний Хар Покистоннинг АҚШ ва Ҳиндистон билан алоқалари энг ёмон аҳволда бўлган даврда ташқи сиёсатга маъсулиятли вазирликни бошқариши ҳам унинг шахсига бўлган эътиборни кучайтиради.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения