10 January 2007
04:00 -
23:30 - Каримов Қирғизистон билан борди-келди ҳақидаги Келишувни имзолади - Акромийларнинг «ҳомий»и америкаликлар бўлиб чиқса ажабмас 21:00 - Салой Мадаминовга янги айб: У Каримовнинг легитимлигини мустаҳкам

23:30 - Каримов Қирғизистон билан борди-келди ҳақидаги Келишувни имзолади
Бугун, 10 январда Президент Ислом Каримов Қиргизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган фуқароларнинг борди-келдилари ҳақидаги Келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда унинг шотирлари - ташқи сиёсат маҳкамаси матбуотчилари хабар қилди. Гарчанд бу келишувга ўтган йилнинг октябрида, яъни Боқиевнинг Тошкентга сафари чоғида эришилган бўлса-да, чегара постларидаги аҳвол аввалгидек қолаётганди. Қўшни мамлакатларнинг 2007-2011 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасидаги мазкур келишувнинг тасдиқланиши амалда нималарни намоён этади, кўрамиз, дейди мухбиримиз.
Акромийларнинг «ҳомий»и америкаликлар бўлиб чиқса ажабмас
Кеча, 9 январда Ўзбекистон солиқ муассасалари АҚШ нодавлат ташкилотлари ваколатхоналари устидан қозонаётган муваффақиятлари давом этаётгани ҳақида хабар берди. Хусусан, солиқчилар ACDI/VOCA (нодавлат ташкилотларга кўмаклашувчи кўнгиллилар) ташкилотининг Андижондаги ваколатхонасида текширув ўтказгани, бу ваколатхона йирик миқдордаги маблағларни солиқдан яшириб қолганини таъкидлашди. Афтидан ваколатхонага 3 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда жарима солинади.
2002 йилда ўз ваколатхонасини очган бу ажнабий ташкилот шу пайтга қадар олти мингдан ортиқ тадбиркорларга кўмак берган. Уларнинг орасида “акрамия” оқимига аъзо бўлган тадбиркорлар ҳам борлиги айтилмоқда. Бироқ ваколатхона маъмури Алишер Ералиевнинг таъкидлашича, ACDI/VOCА Андижонда айнан қашшоқликнинг олдини олишга қаратилган фаолият билан шуғулланиб келган.
21:00 - Салой Мадаминовга янги айб: У Каримовнинг легитимлигини мустаҳкамлаш учун курашган халос
“Ҳаракат” журналининг сайтимизга кечагина қўйилган сўнги сонида таниқли мухолифатчи Дайнов Ташанов билан суҳбат ҳам бор. “Эрк” партиясининг оёққа туришида унинг раҳбарлигидаги Қашқадарё вилоят ташкилоти ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хусусан, бу партияни рўйхатга олиш даврида партия аъзоларининг 75 фоизи бир вилоятдан, яъни Қашқадарё вилоятидан бўлган экан. Демак, ўша пайтда партиянинг ҳақиқий раҳбари Дайнов Ташанов ва Самад Мурод бўлгани аниқ. 1991 йилдаги президент сайловларида ҳам айнан шу ташкилот жонбозлик кўрсатган. Салой Мадаминовнинг юрти бўлмиш Хоразмни ҳисобга олмаса, сайловларда бу номзодга овоз берганларнинг асосий қисми Қашқадарёдан бўлган. Бу ҳам Самад Мурод ва Дайнов Ташановнинг саъй ҳаракатларининг натижаси.
Аммо, энди маълум бўлишича, Қашқадарёлик “Эрк” фаоллари сайловлардаги қалбакиликлар ҳақида маълумотлар тўплаб, партия раҳбариятига юборишлари, сайлов натижларини тан олмасликка чақиришларига қарамасдан, Салой Мадаминов Каримовни расман ғалаба билан қутлаб, сайловларнинг дунёга легитим қилиб кўрсатиб берган. Унга айнан шундай роль берилгани аниқ.
Ўша пайтда Каримовга содиқ жонивордек хизмат қилган Салой Мадаминовнинг ҳозир мухолифатчиликни даъво қилиши унинг маънавиятсизлигидан дарак беради. У ҳозир мухолифатчилик қилмоқчи бўлса, - дейди мухбиримизга Дайнов Ташанов, - аввал демократларга хос равишда хато ва жиноятларини тан олиши ҳамда миллат олдида узр тилаши шарт.
16:00 - Аҳмад Толибжонов: Ўзбекистон иқтисодиётининг қора ўпқонлари (ёки нима учун халқимиз кундан кунга ёмон яшамоқда туркумидан)
1 мавзу. Чет эллардан товар олиб келишни кучайтиринг ва иқтисодиётни ўлдиринг!
Оилани барбод қилишнинг энг онсон йўли - даромадингиз 10 сўмлик бўлса сурункасига ҳаражатни 15 сўмдан қилишдан иборат. Буни ўзбеклар «Туриб еганга турум тоғи ҳам чидамайди” дейдилар. Республика иқтисодиёти ҳам оила иқтисодиётидан узокга кетмайди. Бу ерда ҳам асосий емак воситаларимиз ва кийинмоқ анжомларимиз ўзимизда ишлаб чиқарилиши лозим. Борингки, буларнинг бир қисмини четга сотиб, ўрнига ўзимизда йўқ бўлган ажабтовур маҳсулотларни (масалан банан, ананас, апельсин кабилар ёки баъзибир кийим- кечаклар) олиб келиш ҳам мумкин. Хўш, бу соҳада қандай нисбатлар, қандай мунособатлар дунё бўйича нормал деб топилади. Ҳар бир гуруҳ товарлар бўйича маҳаллий маҳсулот камида 70% даражасида, четдан келтираётган товарлар эса 30% дан ошмаслиги зарур. Аксинча иқтисодиётда ўпирилиш юз беради: мамлакат ичкарисида корхоналар ёпилади, иш жойлари камаяди. Одамлар иш қидириб бошқа мамлакатларда саргардон бўлабошлайдилар. Мамлакатнинг минерал бойликлари ёки бошқа экспорт имкониятларидан келаётган маблағлар чет элларга сифатсиз кийим-кечак ва соғлик учун зарарли бўлган озиқ-овқатларга сарф бўла бошлайди. Тўғрироғи бундай экспорт-импорт ўртасидаги меёрни бузувчи ҳукуматларни ёки лаёқатсиз раҳбариёт ёки саводсиз иқтисодиётчилар деб қарашимиз мумкин.
Энди умумий назариядан конкрет рақамларга ўтайлик. Гапни асосан халқ истеъмол товарлари устида олиб борамиз.
Бугун лаънатланаётган Советлар даврида Ўзбекистон истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжни деярли таъминлар эди. Макарон фабрикалари, ёғ заводлари, пойафзал фабрикалари, текстил комбинати, камвол комбинатлари, электр товарларининг кўпчилик номенклатураси, резина-техника, кийим-кечак, атир-упа, гилам, палас тўқиш, чинни ишлабчикариш, тери ишлаш корхоналари кечаю-кундуз ишлаб турган эди. Бугунга келиб буларнинг ҳаммаси деярли 80 – 90 % даражасида барбод қилинди. Унинг ўрнига Хитой, Эрон, Туркиядан сифатсиз товарлар келтириш юзага келди. Ўзбекнинг қора меҳнати ҳисобига, пахта, ипак, уран, газ, олтинни чет элга сотиб келтирилган валюта миллионлаб сўммаларда чет элга, юқоридаги мамлакатларга қараб йўл олди. Экспортдан келган валюта мамлакатимизга техника- технология олиб келтириш ўрнига ўзга мамлакатлар ҳазинасини бойитишга сарф бўлаётганини кўриб турибмиз. Чет эл маҳсулотлари йўлини тўсиб, ўзимизда ишлабчиқаришни юзага келтириши, маҳаллий ишлабчикариш тадбиркорларини қўллаб қўлтиқлаш барча мамлакатларда ҳукуматларнинг асосий вазифасидир. Лекин фақат Ўзбекистонда эмас. Божхона солиқларини кўтариб қўйиш, чегарада бечораларни юкларини мусодара қилиш, телевизорда контрабанда тўғрисида ясама шов-шув кўтариш ёки вақти вақти билан баъзибир амалга ошмайдиган қарорлар қабул килиш билан ҳеч нарсани ҳал қилиб бўлмаслигини 15 йиллик мустақил умримиз кўрсатиб бўлди.
Бундай бесамар қарорларни баъзибирларини эслатиб ўтайлик; Чет элдан майда савдогарлар томонидан шакар ёғ маҳсулотларини олиб келишни чеклаш ва нархларни арзонлаштириш тўғрисидаги фармон, Маҳаллий ишлабчиқарувчиларни кўллаб қўлтиклаш учун «Ўзбекбирлашув” ва “Ўзбексавдога” маблағ ажратиш ва улар орқали савдони уюштириш тўғрисидаги фармон ва ниҳоят савдо базаларини (хўжалик товарлар, маданий товарлар, қурилиш товарлари ва электр товарлари базалари) тиклаш ва «Ўзбексавдо”ни тугатиш ҳақидаги фармонлар барчаси барбод бўлди.
Мутасаддилардан бу борада бирор нарсани қойил қилганлари тўғрисида ахборат эшитганимиз йўқ. Аксинча, тамомийла бозорлар савдо нуқталарида чет эл товарларининг солмоғи кўпайса кўпайдики камаймади. Хўжалик дўконларида очиқдан очиқ биз маҳаллий товар сотмаймиз, биз фақат Туркия ёки Хитойнинг бир-биридан антиқа товарларинигина сотамиз деб беандиша мақтанадиганлар сони кўпайиб кетди. Тўғрироғи Ўзбекистоннинг деярли бутун савдо тармоғи ўзбек валютасини чет элга ҳайдайдиган корхоналарга айланиб колди.
Биз бу ерда четга қатнайдиган тадбиркорларга ҳам, дўкондорларга ҳам бозорларда совуқлар озобида бир икки минг сўм топиб уйга бирор егулик олиб бориш умидида ўтирган опахонларимизга ҳам дашном бермоқси эмасмиз. Аксинча, мамлакатимизда уларга нормал пул оладиган иш жойлари яратиш, мавжуд корхоналарни тиклаш, ишлабчиқариш тадбиркорлигини амалда кўллаш зарурлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Ўзга мамлакатларда мардикорчилик қилиб, тараққиётига ўз ёшлигини, ўз куч-кудратини сарфлаган йигитларимиз эрта-индин қартайиб, соғлиқларини йўқотиб қайтадилар. Ана унда уларни боқиш, нафақа билан таъминлаш, кетказилган соғликни тиклаш ҳаражатлари Ўзбекистон иқтисодиётига катта сиртмоқ бўлиб тушади. Фикримизча, бизнинг раҳбарларимиз куч-ғайратларини йўқ душманларни қидириб топишга эмас, иқтисодиётни тиклашга қаратишлари лозим.
Бунинг учун конкрет ҳаракатлар дастури яратилиши, уни кенг муҳокамасини ташкил қилиниши зарур. Булар ичида қуйидаги таклифлар ҳам инобатга олиниши керак:
- Шу кунгача Ўзбекистон банк системаси контрабанда товар келтиришни маблағ билан таъминловчи тизимга айланганини эътироф этиш керак. Марказий банк микрокредитлар ва кредитларни ишлабчиқаришга ажратишни тамомийла ишдан чиқарган. Коррупция банк системасининг ажралмас қисмига айланган. Банклар фармонларида кўзда тутилган ишлабчиқариш кредитлари (-5-15%) беришни аслида тўхтатганлар. Улар бу кредитларни берадиган соддалардан эмас. Кредитлар 20-25% билан савдо кредити сифатида 1 йилдан ошиқ бўлган муддатга берилади. Бундай фоиз кредитлари четдан товар келтирувчи савдогарлар учун байрамдир. Чунки кредитлар ёрдамида тўпланган 40-50 минг доллар билан тўппа тўғри Амирликларга ёки Урумчига училади. 1-ҳафта ичида люстра борми, кийим-кечак, мебел борми Ўзбекистонга юборилади. Яна кўпи билан 2-ҳафта ичида келтирилган товар бир вақтлар картошка бозори, ҳозир эса очиқ майдондаги супермаркетга айланган майда савдогарларга тарқатилади. Чаққонроқ савдогар 1 ойда 2-марта бориб келиши мумкин. Олинаётган фойда камида 100% фоиз, кўпрок 200-300% ни ташкил этади. Ва у божхона тўловларини ҳам, чегарадаги талашларни ҳам, юкларни мусодара ҳаражатларини ҳам банк кредит фоизларини пораси билан коплашга ҳам етади. Натижада тепадаги амалдорларга ҳам, коттеджлар қуришга ҳам, тўйхоналарнинг қаторлаб тикланишига ҳам етарли фойда олинияпди, яъни «Топган топаябди, лекин оқибатда иқтисодиёт барбод бўлябди”.
- Чирчиқ саноат зонасида жойлашган заводларда, шунингдек Тошкентдаги йирик корхоналарда ( масалан, Электроаппарат заводида) юзлаб халқ истеъмол товарлари чиқарилар эди. Буларни тиклаш маҳаллий товарларга йўл очиш учун кредит ва микрокредит системасини тиклашдан ташқари 2002 йил август ойида Президент фармони билан чиқарилган “Ўзбекистонда чет элда чиқарилган товарлар билан савдо килиш қоидаларини” амалда тадбиғини тиклаш зарур. Бу фармонда барча товарлар, шу жумладан четдан келтирилгани ҳам: А - қайси мамлакатдан келтирилганлиги ва ким олиб келганлиги ҳақидаги маълумот, Б -тувофиқлик сертификати, В – товар хусусиятлари ҳақидаги маълумот бўлиши зарур. Афсуски, бу асосий талаб бўйича дўконма-дўкон юриб назорат ўрнатилиши ўрнига, хўжа кўрсинга қилинадиган, аслида тагида ғараз мақсадлар ётган: товарларни олиб қўйиш, кетма-кет божхона ходимларини алмаштириш каби масалани тубдан ҳал қилмайдиган чоралар билан чекланилди, яъни натижада яхши максадлар билан чиқарилган олий фармон ишламай қўйди.
- Хулоса шундан иборатки, дўконлар пештахталарида 80% гача маҳсулот ўзимизники бўлмагунча, чет элдан товар ташиш кам фойда ишга айланиб, энг ҳурматли одам цех ёки корхона бошлиғига (буни кишлок хўжалигида фермер ҳам дейдилар) айланмагунча, Ўзбекистонда ҳеч қандай тараққиёт ҳам, тартиб ҳам бўлмайди. Юқоридаги таклифлар - Ўзбекистоннинг тараққиёти ҳар бир амалдор ва оддий фуқаронинг фахрий ишига айланади, деб умид қилиб қоламиз.
9:00 - Брюссель должен расширить географию энергетических отношений ("The Financial Times", Великобритания, Дэниел Домби (Daniel Dombey), 09 января 2007)
Завтра ожидается публикация долгожданного обзора ЕС по реформе европейской энергетической политики, в котором руководство Союза заявит о необходимости укреплять связи со всеми партнерами - поставщиками энергоносителей, чтобы не впадать в зависимость от одного источника.
Хотя план Еврокомиссии никак в явной форме не дает Брюсселю расслабиться и забыть об опасности, связанной со все возрастающей зависимостью от российского газа, в нем хотя бы содержится призыв ко всем странам объединиться и проводить единую политику упрочения связей с альтернативными поставщиками, особенно среди стран бывшего Советского Союза. В проекте документа, который представит председатель Еврокомиссии Жозе Мануэл Баррозу (Jose Manuel Barroso), говорится, что 'энергетика должна стать неотъемлемой частью внешних отношений ЕС. . . Таким образом, ЕС должен развивать эффективные отношения в энергетической сфере со всеми своими иностранными партнерами, . . . что означает необходимость как расширения географии этих отношений, так и их реальное углубление'.
Для этого Еврокомиссия предлагает ЕС выполнить ряд 'целевых инициатив', в первую очередь продолжать добиваться от России открытия доступа на ее газовый рынок (пока эти попытки ни к чему не привели). Также Комиссия призывает к углублению связей с Норвегией, формирование 'нового стратегического партнерства' с Анголой, которая на сегодняшний день стала третьим по объему поставщиком нефти в Союз, и увеличение объема контрактов, заключаемых от лица ЕС с Катаром.
Однако кроме этого, в документе большое внимание уделяется углублению связей со странами Центральной Азии и Кавказа. В частности, в нем говорится о практическом выполнении недавно подписанных соглашений с Азербайджаном и Казахстаном, призванных 'обеспечить транспортировку энергетических ресурсов Каспийского бассейна в ЕС'. Говорится и о возможности в этом году заключить такие же соглашения с Туркменистаном и Узбекистаном, значение которых существенно вырастет, если строительство газопровода Nabucco через Турцию будет завершено, как и планируется, в первые годы следующего десятилетия.
Кроме того, в документе Еврокомиссия призывает ЕС продолжать попытки вовлечь Анкару в разработку общих правил энергетической политики на юго-востоке Европы и, объединив энергетическую политику с политикой развития, способствовать использованию возобновляемых источников энергии в Африке. Что касается роли Африки в повышении безопасности поставок энергоносителей, то для этого в документе предлагается создать европейско-африканское энергетическое партнерство 'на самом высоком уровне'.
8:00 - “Бирлик” Партияси Поп тумани ташкилоти раҳбари Ҳайит Қўзиевнинг
БАЁНОТИ
(2007 йил 6 январда Швециянинг Сётр шахрида ўтган йиғилиш ҳақида)
Ўзини демократ деб ҳисоблаётган одамларнинг Швециянинг Сётр шахридаги йиғилишига мен ҳам таклиф этилган эдим. Бу йиғилишда қатнашиш борасида “Бирлик” Партиясидаги биродарларимизнинг эътирозларига қарамай қатнашишга қарор қилдим. Демократик партиянинг бир фидоий аъзоси ўлароқ ўзбек халқининг кечаги , бугуни ва эртанги куни ўзгаришларига бефарқ бўлмаганим учун қатнашдим.
Лекин мени ажаблантирган нарса, 6 -7 кишидан иборат йиғилиш қатнашчиларининг эътибори мухолифатни билаштиришдан кўра кўпроқ “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг фаолиятига баҳо беришга қаратилганлигини очиқ ойдин эътироф этиш керак. Аслида конференциянинг номини ҳам “Абдураҳим Пўлат ҳақида” деб эълон қилсалар тўғрироқ бўларди.
Авваламбор мен бир нарсани , яъни йиғилиш иштирокчиларининг бу анжуманни ўтказишдаги сaъй-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, уларнинг ташкилий ишлари масаласидаги нўноқликларига прнципиал баҳо бермоқчиман.
Албатта йиғилиш иштирокчилари ва унинг ташаббускори бўлган Ҳазратқул Худойбердиевнинг эътирофи бўйича, бу йиғилишда "бирор диний ва дунёвий партия, ҳаракат аъзоси ёки аъзосимаслигидан қатъий назар, республикада демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун республика ичидаги ва хориждаги кишиларни бирлаштириш" масаласи кўтарилиши керак эди. Лекин йиғилишнинг давомида бу қатнашчилар мухолифатни бирлаштиришни эмас, аксинча “Бирлик” рахбари Абдураҳим Пўлат фаолиятига кўроқ танқидий баҳо бериш учун тўпланганлари яққол кўринди. Кўринишидан, уларни Абдураҳим Пўлат мухолифатнинг умумий номзоди сифатида 2007 йил президентлик сайловларига кириши қўрқитарди.
Йиғилишнинг асосий мақсади мухолифат кучларини хамкорликка чақириш бўлиши керак эди, бўлмади. Ҳар қандай ташкилот шаклланишдан олдин ўз программаси ва уставининг лойиҳасини ишлаб чиқариши керак эди, бўлмади. Мен эса бу тузилаётган комитетда бу нарсаларни кўрмадим.
Бундан ташқари, ҳозиргина ўқиганим "Центразия" сайтида ёйинланган "Узбекская оппозиция объединяется в Швеции" мақоласидаги ёзилган қуруқ гапу ғаламисликларга нима дейиш мумкин. Гапим бўхтонлардан иборат бўмаслиги учун бу мақоладан иқтибосларни бераман: “Бирлашган ўзбек мухолифати аъзолари томонидан режимга қарши ишлаб чиқилган стратегия", "Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларни кузатиш ва бунга қарши мухолифат фаолиятини йўналтириш", "Каримов режимига қарши куч ишлатмаслик". Сафсата гаплар. Бирлашишни истаган одамлар бўлса, улар мухолиф партиялари ва ҳаракатларнинг сўнги пайтларда эълон қилинаётган баёнотларидан келиб чиқиб, пала-партиш гапларни эмас, конкрет масалаларни кўтариб чиқишлари керакди.
Қаранг, бир тарафдан "Каримов режимига қарши куч ишлатмаслик" деган иборани ишлатишган. Кейин эса "диктатурагани ағдариш учун ( яъни, диктатурани куч билан ағдариш ҳақида сўз кетмоқда) мухолифатни бир нуқтага бирлаштиришга ҳаракат қилишимиз керак" дейилмоқда. Бу эса юқорида айтилган “куч ишлатмаслик” принципини инкор этибгина қолмай, уларининг маъсулиятсизликларини ҳам кўрсатиб турибди.
Бунинг устига, улар яна бир бу умуммухолифат сайти яратишни гапирмоқдалар. Менимча ўзини мухолифатчи ёки мустаққил ижодкор деб атаётганлар томонидан яратилган сайтлар қаторига яна битта сайт қўшилади. Кейинчи, кейин нима бўлади. Нима бўларди, яна ўша эски тос эски ҳаммом-да!
Бу йиғинда мен таъкидлаб ўтганимдек; республикамизда демократияни амалга оширишда ўзини мухолифат дея атаётганлар ўзаро тортишувларини йиғиштиришлари билан бирга, воқеликка ҳолис баҳо беришлари керак эди. Ёлғиз А Пўлатга эмас Cалой Мадаминов/М.Солиҳга хам принципиал баҳо берсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Аммо кузатишлардан шу нарса маълум бўлдики, кенгаш қатнашчилари мухолифатнинг бўлинишига асл сабабчи бўлган кишини четлаб ўтдилар. Шунинг учун ҳам мен бу йиғин иштирокчиларига ва Центразия сайти саҳифасига ўз мақоласини ёзган "ижодкорга" шу муносабатимни билдиришим керак: Мен бундай одамлар билан бирга бўлолмайман.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения