11 January 2007
04:00 -
18:00 - Бушнинг Ироқдаги янги стратегияси эскисининг давоми 2:30 - Қозоғистонда янги Бош вазир
18:00 - Бушнинг Ироқдаги янги стратегияси эскисининг давоми

АҚШдаги параламент сайловларида иккала палата ҳам демократларнинг қўлига ўтиши бу мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар бўлиши ҳақида гап-сўзларни кўпайтирди. Кўпчилик бу масалада бошқа мамлакатлардан ўрнак олишди шекилли. Яъни, ҳокимиятга янги партия келдими, ёки парламентда бошқа партия кўпчиликка эришдими, демак, сиёсатда катта ўзгаришлар бўлажак.

Бу каби хулосалар қилиш учун Американинг реалликларини билиш керак. Бу ердаги асосий иккита партия ғоявий (идеолигик) партия эмас. Уларнинг сиёсатида ғоявилик бўлса ҳам, жуда оз миқдорда. Принципиал нарса қуйидагидир: АҚШдаги иккипартиялик система мамлакатни бошқаришда рақобат яратувчи механизмдан бошқа нарса эмас.

Аслида, бутун мамлакатлар шунга интилишлари керак. Табиий, ҳозирча бу ҳаёл, айниқса, ислом динидан сиёсий восита сифатида фойдаланиш ниятидан воз кечолмаётганлар бор бўлгани учун, аммо бир кун шундай бўлади. Фақат шундагина сайловлар ғояларнинг мусобақасига, демак, жамиятда доимий кескинлик манбасига айланмайди, жамият ҳаётидаги рутин бир сиёсий жараён бўлиб қолади.

Ҳозир АҚШда ҳокимиятдаги партия ўзгармади, фақат Конгрессда республикачилар ўрнига демократлар ҳоким бўлдилар. Барибир, ташқи ва ички сиёсатда катта ўзгаришлар бўлмайди. АҚШда бундай катта ўзгаришлар президент ўзгарса ҳам бўлмайди. Чунки, қайтариб айтиш лозим, партияларнинг ғоявий мақсадлари йўқ, ёки уларни мақсадларида ғоявийлик асос фактор эмас.

Энг муҳими шуки, иккала партиянинг асосий мақсади – ички сиёсатда америкаликларнинг фаровонлигини юксалтириш, ташқи сиёсатда - АҚШнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.

Бугун шу фикрларнинг қанчалик тўғрилигини амалда кўрмоқдамиз. Сайловларда кейин, АҚШнинг ташқи сиёсатида, хусусан, Ироқ сиёсатида катта ўзгариш бўлмаслиги аниқ бўлиб бўлди. АҚШ армияси Ироқ ва Афғонистонда қолади. Ироқда эса, ҳатто қўшин сони орттирилади. Кеча президент Буш шу йўналишларидаги режаларини ўз миллатига очиқлади.

Конгрессда бу хусусда катта тортишмалар бўлади, аммо Бушнинг қарори охир-оқибат қўллаб қувватланади. Бу бошқаларга ёқадими, ёқмайдими, фарқи йўқ, АҚШнинг миллий манфаатлари бугун шуни талаб қилмоқда.

Ички сиёсатдачи? Ҳозир демократлар америкаликларнинг минимал соатлик иш ҳақларини 5.15 доллардан 7.25 га кўтаришни кун тартибига олиб чиқмоқдалар. Бу тезда амалага ошса керак, аммо бу Конгрессда кўпчилик республикачилар қўлида қолса ҳам амалга ошириладиган қадам эди. Бунинг икки сабаби бор. Биринчидан, АҚШда тахминан 10 йилдан бери минимал иш ҳаққи оширилмаган, инфляция эса бор. Иккинчидан, АҚШ иқтисоди мисли кўрилмаган кўтарилиш арафасига келди. Мамлакатда бизнеснинг активлигини кўрсатувчи Доу Жонс индекси шу кунларда рекорд нуқтага чиқди. Дунё бозорладида хом нефтнинг нархи тушиб бораётгани ҳам энг катта миқдорда нефт сотиб олувчи мамлакат бўлган АҚШнинг фойдасига.

2:30 - Қозоғистонда янги Бош вазир

Бир неча кун аввал тўсатдан истеъфога чиққан Қозоғистон Бош Вазири Максим Аҳметов ўрнига янги одам тайинланди. 42 ёшли янги Бош вазирнинг миллати уйғур, Пекинда ҳам маълумот олган. Қозоғистонлик экспертларнинг фикрича, бундай одамнинг ижроия ҳокимиятига келтирилиши Нурсултон Назарбоевнинг тактик қадами. У ҳар доим вақти вақти билан қилгани каби ҳукумат раҳбарини алмаштирди. Агар у Бош Вазирликка қозоқ миллатига мансуб кишини тайинланса, ҳамма уни президентлик ваколати 2 йилдан кейин битадиган Назарбоевнинг вориси сифатида кўрган ва унинг атрофида катта ўйинлар бошланган бўларди. Демак, дейишмоқда экспертлар, ақлли Президент ўз ворисини охирги дақиқагача сир тутиб, мамлакатда барқарорлк сақламоқда.

“Ҳаракат”нинг экаспертлари бошқача фикрдалар. Агар Назарбоев ворисини, у бўлса агар, охирги дақиқада очиқласа, ана унда беқарорлик вужудга келади. Оз қолган вақтда ҳокимиятдаги кўзга кўринмас кучлар тезда ҳаракатга кечадилар, бу эса кутилмаган натижaларга олиб келиши муқаррар. Тажрибали Назарбоев ўз ворисини шундай оғир аҳволга солишни истармикан? Табиий, йўқ.

Масалага чуқурроқ қараш керак. Назарбоев Каримовга нисбатан демократроқ ва тоқатлироқ кўринса ҳам, аслида, бир авторитар одам, демократдан кўра диктаторга яқин ҳар ҳолда. Ҳозирча у ҳокимиятни бировнинг қўлига бериб кетиш нияти борлигини кўрсатадиган биронта ҳам белги йўқ.

Ҳа, дарвоқе, Россияда ҳам шундай. Агарда бирон кутилмаган воқеа юз бермаса, масалан, рангли инқилоблар, Путин ва Назарбоев ҳокимият тепасида умрларининг охиригача қоладилар. Ҳокимият тепасининг номи президентлик бўладими, ёки бошқачами, аҳамияти йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону