09 January 2007
04:00 -
21:00 - "Zarafshan-Newmont" бегонага кетмайди чоғи - Ички ишлар вазирлигининг икки мулозими жавобгарликка тортилган - Тошкентда зилзила одамларнинг юрагига вахм солди

21:00 - "Zarafshan-Newmont" бегонага кетмайди чоғи
Шу йилнинг 18 январида Қўшма Штатлар билан шерикликда олтин қазиб олувчи "Зарафшон-Ньюмонт" қўшма корхонаси ким ошди савдосига қўйилади, дейди мухбиримиз. Маълум бўлишича, суд томонидан банкрот деб эълон қилинган, аслида Америка билан муносабатлар совуқлашгач синдирилган мазкур корхонанинг бошланғич қиймати 172,858 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонага даъвогарлик қилувчилар олтин ва қимматбахо металларни қайта ишлаш учун махсус лицензияланган бўлиши лозим. Айни пайтда бундай корхоналар саноқлигина: Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари ва "Amantaytau Goldfields" Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси.
Расмий хабарларда айтилишича, "Zarafshan-Newmont"нинг тенг ярим акциялари АҚШнинг "Newmont Mining Corp" корпорациясига тегишли. Ким ошди савдолари эса республика кўчмас мулк биржасида ўтказилади. Ўтган йили 18 декабрга белгиланган ким ошди акцияси харидор йўқлиги боис бекор қилинганди. Норасмий манбага кўра, эндиги ким ошдида синган мазкур корхона соҳиби Навоий кон металлургия комбинати бўлишига келишиб олинган.
Ички ишлар вазирлигининг икки мулозими жавобгарликка тортилган
Бир рус сайтида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланган Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Алишер Шарипов ва вазирлик қошидаги "Постда" газетаси, "Калкон" журнали таҳририятлари Бош муҳаррири Азиз Эрназаровлар жиноий жавобгарликка тортилган ҳақида хабар тарқатилди. Маълумотда полковник Алишер Шариповнинг хатто хибсга олингани айтилади.
Мухбиримизга мазкур маълумотларнинг сир тутилаётгани хакида айтган "Постда" тахририяти оператори уларнинг анча илгари жавобгарликка тортилгани, бу ҳодиса собиқ Давлат маслахатчиси Турсунхон Худойбергеновнинг (кадрлар масаласи бўйича) вазир ўринбосари этиб тайинланганидан сўнг содир бўлганини таъкидлайди.
Тошкентда зилзила одамларнинг юрагига вахм солди
Кеча оқшомида пойтахтдаги кўп қаватли уйларнинг юқори қаватидагилар юрак ховучлаб тонг оттирди, дейди мухбириимз. Маълум бўлишича, Рихтер ўлчови бўйича 5 баллни (расмий маълумот) ташкил этган ер қимирлаши маркази шаҳардан 200 километр жануби шарқда аниқланган. Мазкур ҳодиса кўпчиликнинг ёдига 1966 йил воқеаларини солди. Бунга зилзиланинг кучидан ҳам кўпроқ, бу ҳодисаниннг совуқ кунларда бўлгани сабаб бўлди. Зилзила Қирғизистоннинг баъзи шаҳарларида 6 баллни, Тожикистон ва Туркистон тоғ тизмаларида 4-5 баллни ташкил этган.