05 January 2007
04:00 -
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Менга 2 марта Каримов билан учрашишим кераклигини айтишган - Ҳуқуқ ҳимоячилари президент сайловини ўтказиш вақти бўйича қонунлардаги қарама-қаршилик билан ниҳоят 
23:30 - Абдураҳим Пўлат: Менга 2 марта Каримов билан учрашишим кераклигини айтишган

Биринчи ҳикоя. Бу воқеани эслашимга байрамлар муносабати билан Тошкентдаги яқинларим билан телефон орқали гаплашишим бўлди. Табиий, байрам муносабабти билан телефонлашган бўлсак ҳам, талайгина мавзуларни тилга олдик. Сиёсий-иқтисодий вазиятдан бошлаб обу-ҳавою Россия телеканалларининг Ўзбекистонга таъсиригача.

Бир танишим қуйидаги мавзуни гапириб қолди. Унинг кузатишича, Ўзбекистон собиқ СССРдан мустақил бўлган сал кам ҳамма мамлакатлардан нафақат сиёсий, балки иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш нуқтаи назаридан ҳам орқада. Шу сабабдан, бизда бойлар синфи яратилмади. Ҳозирда бошқа мамлакатлардан келганлар ерлик танишлари номига ташинмас қийматлар (асосан уй ва квартиралар) ва ҳатто турли туман хусусий фирмаларни сотиб олишмоқда. Бу ишда бир маҳаллар Тошкентда яшаб, кейин Россияга кетиб қолганлар актив. Улар Россияда пул топгач, Ўзбекистонда илдизлари борлигидан фойдаланиб, Ўзбекистонда бизнес қилмоқчилар. Бу бир томондан бизга ҳам яхши. Аммо капиталнинг ҳақиқий хўжайинлари ўзбеклар ёки Ўзбекистон фуқароалари бўлмагани учун, биз иқтисодий қулликка тушамиз.

Бу гапларни эшигач, бундан 15 йил аввал бўлган воқеаларни, хусусан, бир воқеани эсладим.

1992 йилнинг бош ойларидан бирида бўса керак, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бўлимларидан бирида раҳбар бўлиб ишлайдиган Мурод Абдуллаев (ишқилиб исмини янглиштираётган бўлмай) исмли йигит билан суҳбаташиб, шу газетанинг таҳририёти жойлашан Ленинград кўчасидаги бинодан чиқдик ва шаҳар маркази орқали 1-2 километр яёв кетдик.

Тўғрисини айтса, у қандай қилиб журналистиклик қилишига ҳам ҳайрон бўлардим. Чунки у жамият масалалари бўйича анчагина ибтидоий фикрдаги одам эди. У мендан жуда жидиий шаклда шуни сўради: “Нимага сизлар президент Каримовга бунча ёпишасизлар. Ахир унинг ўзи ҳам муаммолар кўплигини, аммо уларни бошқа мамлакатларга ўхшаб шошиб қолмасдан, аста-секин ҳал этилажагини сўзламоқда. Бошқа мамлакатларда “шок терапияси” қилишди, ҳеч яхши натижа йўқ. Бироз кутинглар-да, балки айнан Каримовнинг сиёсати яхши бўлиб чиқар”.

1-2 километр яёв кетишимизнинг сабаби - менинг унга бироз сиёсат ва иқтисоддан дарс беришим бўлганди. Табиий, бу ерда мен яна ҳам қисқароқ бўламан.

Мен унга қуйидагиларни англатдим.

Биринчидан, дедим мен, Каримов иқтисодий-молиявий соҳада билими йўқлигини кўрсатиб бўлди. 1990 йил январь ойида СССР пул алмаштири, одамларга қўлларидаги нақд пулни алмаштириш учун 10 кун берилганда, Каримов Ўзбекистон учун бу муддатни 20 кун белгилади (15 йилдан кейин бу иккала рақамда ҳам бир оз янглишаётган бўлишим мумкин, аммо уларнинг нисбати тахминан шундай эди). Москва 10 кундан кейин қолган пулга жавобгар эмаслигини ҳам эълон қилганди. Шу сабабли, бутун СССРда ажиотаж бошланди, ўзбек халқи эса, Каримовга дуолар ўқиб унчалик шошмасди.

Демак, Каримов тушунмасдики, пул Москва тарафидан чиқарилади ва пулнинг хўжайини Москвадир. Агарда ўзбеклар Москвадан белгиланган муддатда пулларини алмаштирмасалар ва Москванинг қўлида бўлган банклар бу пулларни қабул қилишдан бош тортсалар, ўзбекларнинг ҳолига маймунлар йиғлаган бўларди. Бунинг олдини биз, бирликчилар олдик. Ўша кезда, Ёзувчилар Уюшмасининг катта залида 2 ҳафтада бир марта “Ёш иқтисодчилар” клуби бўларди. “Бирлик” раҳбариятида келишгач, мен шу семнарда чиқиш қилиб, Каримоқнинг бояги қарори ўзбек ҳалқини катта иқтисодий талофотга олиб келишини, агар келаётган душанбагача Каримов қарорини ўзгартирмаса, норозилик митинги ўтказишимизни билдирдим.

Эртаси куни қайсидир бир масала бўйича телевидениеда чиқиш қилган Горбачав ҳам айнан бизнинг айтганимизни такрорлади. У Каримовнинг номини тилга олмасдан: “Баъзи раҳбарлар пул алмаштириш муддатини узайтирибдилар. Биз белгилаган муддат ўтгандан кейин, улар пулларини нима қилсалар ўзлари қилаберсинлар, Марказий Банк уларни қабул қилмайди”, деди.

Ана шундан кейингина Каримов қарорини ўзгартиришга мажбур бўлди. Орадан бир ҳафтача ўтиб бўлгани учун Ўзбекистон бошқалардан ҳам баттар ажиотаж ичида қолди.

Кейинчалик, бутун СССРда нархлар нисбатан эркин қўйиб юборилди, пулнинг қиймати тушиб кетди. Фақат Каримов буни қилмади. Натижада, яна биз ютқаздик. Бошқа жумҳуриятлардан, ҳатто Болтиқ бўйи жумҳириятларидан одамлар похолга айланган халта-халта пуллари билан келиб, биздан қимматбаҳо мол олиб кетабошладилар. Сибириядан похолга айланган пуллар билан келиб, Тошкентда одамларда пул йўқлиги учун магазинларда турган аёлларнинг қимматбаҳо шубаларини қоп-қоп қилиб олиб кетган одамни мен шахсан ўзим биламан.

Мана, бугун Ўзбекистонни бошқараётганларнинг иқтисодий билим даражаси, дедим мен ўшанда Муродга. Бундан буёғи ҳам шундай бўлади. Бошқа мамлакатлар тезлик билан капиталистлашади. У ерларда жуда яқинда бойлар синфи пайдо бўлади. Биз кечикиб хусусийлаштириш бошласак, чет эллик бойлар келиб ҳамма бойликларимизни сотиб олишади. Тўғри, ҳамма нарсани чет элликларга сотабермаслик хусусида қонунлар чиқариш мумкин. Лекин, шуни унутмайликки, эркин иқтисод сиёсати доирасида буни тўла амалга ошириб бўлмайди. Яна бир фактор бор. Ўзбекистонда ҳамма миллат вакиллари яшашади. Хусусан, рус ва армани диаспораси кучли. Демак, рус ва армани бойлари келиб, олдиган нарсаларини бу ерлик одамларинг номига рўйхатлаштириб қўядилар, халос. Ана шунда биз иқтисодий кишанларга тушамиз

Абдураҳим ака, - деди чин кўнгилда ўта ҳаёжонланган журналистимиз, - мен ишонаманки, Каримов буларни билмайди. Уни атрофидагилар алдашмоқда. Сиз албатта Каримов билан учрашиб, бу фикрларни унга айтишингиз керак. У одам ҳамма нарсани вақтида тузатади.

Шунда Мурод устидан роса кулдим. У бир нарсани билмасди, мен бир нарсани билардим: Кармов бундай нарсаларни тушунмайди. Уйлайманки, ҳали ҳам тушунмайди.

Иккинчи ҳикоя. Тахминан 1,5 йил аввал АҚШдаги Миллий Демократик Фонднинг директори Карл Гершман билан узоқ суҳбатда бўлдим. Партиямизнинг олиб бораётган фаолияти, “Ҳаракат” журналининг ишлари хусусида гаплашдик. Тушундимки, у Ўзбекистонда демократиянинг ривожланиши хусусида менчалик оптимист эмас. Шу сабабли, суҳбатимиз кенгроқ мавзуларга, геополитик масалаларга ўтди. Мен унга нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасида бораётган жараёнларга “Бирлик”нинг ҳозирги ва келажакдаги таъсири ҳақида гапириб, жараёнлар айнан мен ҳаёл қилаётгандек кетажагини илмий, тарихий ва мухолифатнинг кучини кўрсатувчи аргуменлар билан асосладим.

Шунда жаноб Гершман деди: “Менимча, Сиз Каримов билан учрашишингиз керак. Шунчалик асосли ва ишонтирувчи шаклад гапираяпсизки, ишонаман, Каримов қулоқ солади ва буларни қилади”. Карлнинг устидан ичимда кулиб қўйдим.

Аммо, Мурод Абдуллаевга ҳам Карл Гершманга ҳам айтмаганим бир воқеа. Мен Кармов билан бир марта кўришганман. Ўйлайманки, ўша ишонтирарли ва асосли гапиришимни кўрган Ислом Каримов айнан ўша куниёқ: “Бундай мухолифатчидан қутулишнинг бирдан бир йўли - уни жисмоний йўқ қилиш” деган фикрга келиб, 53-54-чиларни сотиб олиш жараёнини тезлаштирган.

Ўша тахминан 3 соатли учрашув бундан 17 йил аввал шу кунларда юз берганди. Бу, аслини олганда, жуда зерикарли учрашувни ҳеч қачон кенг аудиторияга очиқламаганман. Бу ишни шу кунларда қилсам керак.

Ҳуқуқ ҳимоячилари президент сайловини ўтказиш вақти бўйича қонунлардаги қарама-қаршилик билан ниҳоят қизиқшди

“Ҳаракат”сайти ва шу номли журнал саҳифаларида тахминан бир йилдан бери президент сайловини ўтказиш масаласида Констиуция ва тегишли қоннулар орасида қарама-қаршилик борлигини ёзиб келмоқда.

Ўзбекистон Конституциясининг 117 моддасида ҳамма сайловлар сайланган одамнинг ваколати тугайдиган йил декбрь ойи учини ўнкунлигининг биринчи якшанбасида бўлади деб белгиланган. Президентнинг ваколати шу йил 21 январда тугайди. Демак, сайловлар шу йил 23 декабрда бўлиши керак. Аммо, президентнинг воколатлари 21 январда тугаса, 23 декабргача ким президентлик қилади?

Ниҳоят бу масала билан ҳуқуқ ҳимоячилари қизиқиб, уни расмий доираларга олиб чиқдилар. Бугун “Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси” томонидан тарқатилан хабарга кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари Жаҳонгир Шосалимов и Абдилло Тожибой-ўғли 3 январда Марказий Сайлов Комиссиясида бўлиб, МСК аъзоси Жанопбой Содиқов билан учрашишган ва бу масалада изоҳ талаб қилишган. Жанопбой Содиқов бу каби масалалардан хабарлари йўқлигини билдириб, изоҳ учун Конституцион Судга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Улар 4 январда КСга боришганда, улар билан Анвар исмли йигит (у фамилиясини айтишда қочган) бинонинг кириш эшига олдига чиқиб гаплашган. “Бу масала бўйича ҳеч ким бизга мурожаат қилмади” дейишдан бошқа гап тополмаган бу одам КС хизматчиларининг қанчалик саводсиз жканлигини ҳам намойиш қилган. Наҳотки, шундай қарама-қаршилик борлигини биров айтмаса, КСнинг ходимлари тушунмайдилар.

Уларга мухолифат сайт ва нашрларини ҳам кузатиб боришни тавсия қиламиз, дейди мухбиримиз. Бундан бир йил аввал МСКнинг сайтида қандай қўпо хатолар борлигини ёзганимизда, улар дарҳол тузатилганди. Табиий, КС қонундаги хатоларни тузатолмайди, аммо бу масалани, масалан, матбуотда кўтаришга ҳар бир фуқаро каби КС аъзоларининг ҳақлари бор. Ҳақлари бор-ку, фаросатлари етмаса керак-да.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону