06 January 2007
04:00 -
16:00 - "Эзгулик" Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судини ҳаракатга чақирди
16:00 - "Эзгулик" Ўзбекистон Республикаси Конституцион Судини ҳаракатга чақирди

6 январь 2007 йил

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун ҳаракатларини давом эттираётган ва бу йил бўладиган президент сайловларида иштирок этиш учун тайёрланаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси профессор Абдураҳим Пўлат ўзининг “Ҳаракат” журнали ва www.harakat.net сайтида эълон қилинган рус тилидаги “Ўзбекистон мухолифатида принцип ўлароқ бирлик йўқ, аммо у барибир кучли” мақоласида ёзганидек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 92 ва 117 моддалари бир бирига мувофиқ эмас. Шу туфайли, Ўзбекистондек давлатнинг президентлик лавозими, амалдаги президентнинг шу йил 21 январдан кейин ноқонуний бўлиб қолиши ва президент сайловининг вақти тўғрисида мамлакатимизнинг обрўсига жиддий шаклда путур етказадиган гап-сўзлар тарқамоқда, Интернет сайтларида мамлакатимиз адресига ҳақоратомуз гаплар айтилмоқда.

Дарҳақиқат, Конституциямизнинг 117-чи моддасига кўра, президент сайлови унинг ваколатлари битадиган йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлиги биринчи якшанбаси, яъни шу йил 23 декабрда ўтказилиши керак. Конституциянинг 92-чи моддасига биноан, президент Олий Мажлисда қасамёд қилгач, лавозимига кирган ҳисобланади, 90-чи моддага кўра эса, у 7 йил муддатга сайланади. Демак, Ислом Каримов 2000 йил 21 январда Олий Мажлсда қасамёд қилиб президентлик лавозимига 5 йилга қайта ўтирган бўлса-да, 2002 йидаги референдум натижаларига мувофиқ президентнинг ваколат муддати 7 йилгача оширилгани учун, унинг ваколати шу йил 21 январда битади.

Жорийдаги Конституциянинг кўрсатилган моддаларидаги камчиликлар юзидан очиқдан очиқ нолегетим ҳолат вужудга келаётгани сабабли, Конституцион Суд хеч кимнинг сўровини кутиб турмасдан, Олий Мажлисдан дарҳол бу таҳликали ҳолатдан қутилиш йўлини ишлаб чиқишни талаб қилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Мамлакатнинг юнг эксак даражали қонунларида бу каби камчиликларнинг ўртага чиқишининг сабаби – Ўзбекистонда ҳокимият тармоқларининг бир биридан мустақил эмаслиги, қонучилик ҳокимияти ишида жиддий нуқсонлар борлиги ва Ўзбекистонда ҳалигача расмий сиёсий мухолифатнинг йўқлигидир.

Ваҳоланки, мухолифатнинг вазифаларини зиммасига олишга ҳозир бўлган “Бирлик” каби етук сиёсий партия бор. Адлия вазирлиги 3 йидан бери турли уйдирма баҳоналар билан бу партияни рўйхатга олмасдан келиб, Ўзбекистонни ҳозирги сиёсий боши берк кўчага кириб қолишига ўз ҳиссасини қўшди.

Келажакда мамлакатимиз яна шу каби уятли ҳолга тушмаслигини таъминлаш мақсадида, Конституцион Суди Ўзбекистон ҳукумати, жумладан, Адлия вазирлиги конституцион вазифаларини қандай бажараётганига ҳам эътибор берса ёмон бўлмасди.

Жамиятнинг раиси
Васила Иноятова

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону