04 January 2007
04:00 -
21:30 - “Давра Кенгаши”нинг Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши Ўзбекистон президенти номзоди қилиб Абдураҳим Пўлатни кўрсатди

Бугун Қарши шаҳрида Ўзбекистон мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятлари “Давра Кенгаши”нинг Қашқадарё вилояти бўлими ўз йиғилишини ўтказди. Унда “Бирлик” Партиясидан - Дайнов Ташанов (партияси раиси ўринбосари, вилоят ташкилотининг раҳбари), Ғанижон Раҳматов (партия МКнинг аъзоси), Н.Мирзақулов, Н.Исмоилова, “Эрк” партиясидан - Ў.Равшанов (партиянинг вилоят кенгаши раиси), Ғ.Нормўминов (партия МК аъзоси), Н.Тоев, Э.Юсупов, “Озод деҳқонлар партиясидан Яшин Ҳалилов, “Эзгулик” жамиятидан Зулфиқор Мирза (вилоят бўлими раиси) ва Ҳ.Боллиев, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятидан Ёдгор Турлибеков (вилоят бўлими раиси), жами 12 киши қатнашди.
Мажлиснинг кун тартибида 3 масала киритилган: 1. “Давра Кенгаши” фаолиятини жонлантириш учун қилиниши керак бўлган ишлар; 2. Йил охирида бўлажак президентлик сайловида мухолифатнинг иштироки; 3. Қашқадарёлик мухолифат фаолларининг Ўзбекистон демократларига мурожаати.
Йиғилиш раиси Дайнов Ташанов уни қуйидаги сўзлар билан очди: Маълумки, 2003 йил. 10-12 ноябрь кунлари Тошкентда бирликчи Пулат Охуннинг раҳбарлигида “Ўзбекистон кеча, бугун ва эртага” номли конференция ўтказилди. Мухолифат фаолияти тарихидан биринчи марта мухолиф сиёсий партиялар ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари фаоллари бир даврага йиғилишди. Йиғилишда биз қашқадарёликларнинг, хусусан менинг таклифим билан умуммухолифат “Давра Кенгаши” тузилишига эришилди. Эътироф этиш жоизки, “Давра Кенгаши” доирасида ишлар яхши кетмоқда дея олмаймиз. “Давра Кенгаши”га кирувчи ташкилотлар ўтган парламент сайловларида бир ёқадан бош чиқариб фаолият олиб бора олмадилар. Амалда ҳар ким ўз йўлидан кетиб ички зиддиятлар туфайли “Давра Кенгаши” йиғилишларида бир-бирларига тухум отишгача бориб етдилар. Ички зиддиятларни демократик йўллар билан ечиш мумкиндир. Аммо парламент сайловларида бир гуруҳ мухолифат фаоллари сайловни байкот қилиш ташаббуси билан чиқиб баёнотлар тарқатишди. Яна бирлари “Миллий Конгресс”ми, “Серқуёш”ми каби “Давра Кенгаши”га параллел номлар билан мухолифатни ягона “Давра Кенгаши” атрофида бирлаштириш ғоясидан чалғитишга ҳаракатлар бўлди. Қолаверса қонли Андижон воқеалари “Давра Кенгаши” фаолиятига сал кам нуқта қўйди.
“Давра Кенгаши” фаолиятига нафақат сиёсий муҳит, нафақат мавжуд режимнинг мухолифатга муносабати салбий таъсир кўрсатди. Аввало “Давра Кенгаши”га раҳбарлик, йиғилишларида кўриладиган масалаларига, маҳаллий ташкилотлар фаолларининг таклиф ва мулоҳазаларига ва уларнинг иштирокига жиддий эътиборсизлик, раҳбарлар орасидаги шахсий адоватлар самарали қарорларнинг олинишига монелик қилди. Шундай экан бундан кейинги фаолиятимизда йўл қўйган хатоларимизни эътиборга олмасак фаолиятимиз самасизлигича қолаверади.
Шу йил 11 ноябрда “Бирлик” Партияси мухолифат ичида биринчи бўлиб Андижон воқеаларидан кейин тушган карахтликдан чиқди. Энди бошқа ташкилотлар ва “Давра Кенгаши”нинг ўзи ҳам тез жонланиши керак. Шулардан келиб чиқиб, бундан кейинги фаолиятига доир таклиф ва мулоҳазаларингизни атрофлича муҳокама қилиб, вилоятдаги қароримизни “Давра Кенгаши”га таклиф сифатида киритайлик.
Ундан кейин музакараларда қуйидагилар сўзладилар:
Зулфиқор Мирза: Умумий “Давра Кенгаши” йиғилишларида кўп қатнашмасам ҳам биламанки, кўпинча кўриладиган асосий масалалар четда қолиб, ўзаро даҳанаки жанжаллар бошланиб кетишини эшитганман. Дипломатия қоидаларига зид ҳаракатларни кузатганман. Демоқчиманки, баҳс-мунозаралар Низом доирасида олиб борилиши керак. “Давра Кенгаши”нинг ички тартиби мужассамлашмаган Низом ишлаб чиқилиши ва ушбу Низомга ҳар бир қатнашувчи субъекнинг риоя қилиши шарт деб ўйлайман.
Ёдгор Турлибеков: Сиёсий мухолиф партиялар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари аслида мақсадлари бир ташкилотлар. Аммо “Давра Кенгнаши” йиғилишларида мухолиф сиёсий партиялар билан ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари фаолиятда бирлаша олмайдилар деган иддаолар ҳам мавжуд. Иддаолар мутлақо асоссиздир ва айни иддаолар баъзи бир ташкилотлар раҳбарлариникидир. Бундай иддаолар асло маҳаллий ташкилотлар фаолиятида кузатилмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб “Давра Кенгаши” эътиборини маҳаллий кўпчиликнинг қарорларини олишга қаратиши керак.
Ў.Равшанов: Мен ЭДПнинг вилоят кенгаши раисиман. Шундай бўлишига қарамасдан бирор марта ҳам “Давра Кенгаши” йиғилишларида қатнашмадим чунки таклиф этилганим йўқ. Вилоят ташкилотларидан вакиллар қатнашмаса ва кўпчиликнинг фикри инобатга олинмаса “Давра Кенгаши” қарорлари шубҳа остида қолади деб ўйлайман. Таклифим “Давра Кенгаши” йиғилишларида албатта маҳаллий ташкилотлардан вакиллар қатнашишини шарт қилиб қўйиш керак. Шунингдек йиғилишда бошқалар ҳам таклиф ва мулохазаларини билдиришди.
Иккинчи масала юзасидан сўз олган З.Мирза йиғилиш қатнашчиларига 2006 йил 11 ноябр куни “Бирлик” Партияси МКнинг мажлиси тафсилотлари ва қарорлари ҳусусида атрофлича тўхталиб, навбатдаги президентлик сайлови мамлакат келажаги нуқтаи назаридан муҳим сиёсий кампания эканлигини ва ушбу сиёсий компанияда демократларнинг келажак президентлик сайловларига якка умумий номзод билан қатнашиши моҳияти ҳақида гапирди.
Шундан кейин гапирган “Бирлик” Партияси МК аъзоси, партиянинг Шаҳрисабз тумани раҳбари Ғани Раҳматов бўлажак президентлик сайловида умум мухолифат номзоди сифатида “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат номзодини таклиф қилди. Бу таклиф қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Шу масала бўйича гапирган Дайнов Ташанов бу таклифни қўллаб қувватлар экан, сайлов қонунларида Абдураҳим Пўлат номзодига монелик қиладиган модданинг моҳияти қандай мақсадга қаратилганлиги хусусида изоҳ берди, “Бирлик” Партияси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтса, партия номидан номзод кўрсатолиши, акс ҳолда сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи орқали сайловда иштирок этиш имкониятлари борлигини айтди. Иккинчи ҳолатда, “Бирлик” бошқа сиёсий гуруҳларга нисбатан анча яхши ташкилотлашгани сабабли, айнан бу партия амаалий натижага эриша олишини урғулади. Йиғилиш умумий номзод кўрсатиш бўйича бир фикрга келди.
Йиғилиш сўнгида вилоят мухолифати фаолларининг Ўзбекистон демократларига мурожаати қабул қилинди.
Йиғилишнинг қарори.
1. “Давра Кенгаши” фаолияти бўйича:
“Давра Кенгаши” раҳбариятининг ички низоларни демократик ҳал қилишга кириша олмаганлиги, “Давра Кенгаши” субъектларини аниқ вазифалар билан таъминлаб ва ижросини кузатиб бормаганлиги, “Давра Кенгаши” йиғинларида мақсад йўлидаги умумий қарорларини қабул қила олмаганлиги, “Давра Кенгаши” йиғинига қатнашувчи субъектларни тўлиқ жалб қила олмаганлиги сабабли “Давра Кенгаши” координаторларига Қашқадарё вилоят мухолифати фаолларининг эътирози етказилсин..
“Давра Кенгаши”да қатнашувчи субъектлар маҳаллий ташкилотлар вакиллари хисобидан тўлдирилиши Қашқадарё вилояти мухолифати фаолларининг “Давра Кенгаши”га таклифи сифатида эътироф этилсин.
2. Демократик мухолифатнинг бўлажак президентлик сайловида ягона умумий номзоди билан қатнашиши унинг энг самарали йули эканлиги эътироф этилсин.
3. Бўлажак президентлик сайловида демократик мухолифатнинг ягона номзоди сифатида қатнашиш учун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат таклиф қилинсин.
КУЧ БИРЛИКДА
(“Давра Кенгаши” Қашқадарё вилояти фаолларининг Ўзбекистон мухолифати фаолларига мурожаати)
Биз, вилоят мухолофати фаоллари “Давра Кенгаши”нинг вилоят бўлими сифатида умум мухолифатнинг йил охирида бўлажак президентлик сайловида иштироки хусусида сўз юритмоқдамиз. Биз қашқадарёликлар мухолифат бир ёқадан бош чиқариб, бутун кучини бир нуқтага тўплагандагина бирон бир натижага эришиши мумкин деган хулосага келдик. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Ўзбекистон мухолифати “Давра Кенгаши” атрофида бирлашиб, ўзлариннг бўлажак президентлик сайлови компанияси бошлангунга қадар умум мухолифатнинг Ўзбекистон Президентлигига ягона номзодини танлаб олишлари муҳим деб ҳисоблаймиз.
Мавжуд режим ўзи истаган партияларни рўйхатдан ўтказдирмаслик йўли билан мухолифатнинг сайловларда расман қатнашишининг олдини олиши мумкин. Президентлик сайловлари ҳақидаги қонуннинг 24-моддасида кўрсатилишича, “сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир фуқаро ёки фуқаролар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президентилигига номзод кўрсатиш учун камида 300 нафар сайловчидан иборат сайловчилар ташаббускор гуруҳини тузиши мумкин”. Бундай гуруҳ ёки сиёсий партиянинг юқори органи Ўзбекистон Президентилигига биттадан номзод кўрсата олади.
Президентлик сайловлари қонунидаги ушбу демократик нормадан келиб чиқиб ва бугунги кундаги “Бирлик” Партиясининг имкониятларини назарда тутган ҳолда биз қашқадарёликлар “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат номзодини бахсу-мунозаралар сўнгида умум мухолифатнинг номзоди сифатида кўрсатиш мумкин деган хулосага келдик.
Биз қашқадарёликлар республика демократларига, қолаверса республика мухолифати фаолларига МУРОЖААТ қилиб айтмоқчимизки, демократик кучларни демократия учун курашда бирлаштириб ва демократларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентилигига ягона умумий номзодини танлаб, фаол иштирок этишга чақирамиз.
Бошланаётган 2007 йил демократлар йили бўлиб қолсин.
Д.Ташанов – “Бирлик” партияси раиси ўринбосари.
Ў.Равшанов – ЭДП вилоят кенгаши раиси.
З.Мирзақулов - “Эзгулик” жамияти вилоят бўлими раиси.
Ё.Турлибеков – ЎИҲЖ вилоят бўлими раиси.
Я.Халилов – “Озод Деҳқонлар” партияси фаоли.
Ғ.Раҳматов – Бирлик партияси МК аъзоси.
Ғ.Нормўминов – ЭДП МК аъзоси.
Н.Тоев – ЭДП фаоли.
Н.Исмоилова – Бирлик партияси фаоли.
Қ.Боллиев – ИҲ “Эзгулик” жамияти фаоли.
Н.Мирзақулов - Бирлик партияси фаоли.
Э.Юсупов – ЭДП фаоли.