02 July 2011
02:20 -
АҚШ элчиси Оқсаройда қабул қилинмади, АҚШ мустақиллигининг 235 йиллиги нишонланди
Одатда янги элчилар Оқсаройда қабул қилинади. Аммо бундай шарафдан бебаҳра қолган АҚШнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчиси Жорж Крол бугун Ўзбекистон Ташқи ишлари вазирлигида мулозимларга ишонч ёрлиғини топшириш билан чекланди. Кечқурун эса, АҚШ мустақиллигининг 235 йиллиги муносабати билан элчихонада ўтказилган тантанали кечага бош бўлди.
АҚШ элчилигида нишонланган байрамда Ўзбекистон ҳукумати аъзолари, хусусан, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, Парламентнинг икки палатаси спикерлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, тантанага ҳуқуқ ҳимоячилари Васила Иноятова, Абдураҳмон Ташанов, Аҳмаджон Мадумаров, Шуҳрат Ғаниев, Ҳайитбой Ёқубов, Суҳроб Исмоилов, Абсалом Эргашевлар оилалари билан ташриф буюришди.
Дипломатик лутфни дўндирган янги элчи Жорж Крол: “Жорий йилда биз Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма йиллигини ҳам нишонлаймиз. Америка Қўшма Штатлари икки юз ўттиз беш йил олдин бошлагани каби Ўзбекистон бир минг тўққиз юз тўқсон биринчи йилдан бери мустақил суверен мамлакат сифатида ўз танлаган йўлидан олға бормоқда. Америка ўз вақтида машаққатли йўлни босиб ўтганидай, Ўзбекистон ҳам кучли, фаровон, демократик давлат қуришда шундай қийинчиликлар билан юзма-юз келмоқда. Биз америкаликлар ва Ўзбекистон аҳолиси барчамиз учун тинч-тотув ҳаёт, эркинлик ва бахт-саодатга эришишда биргаликда меҳнат қилиши тарафдоримиз” деди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения