02 July 2011
01:38 -
Париж суди Лола Каримованинг даъвосини рад қилди, Исом Каримнинг диктаторлиги тасдиқланди
Бугун Париж Олий суди Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Rue89 нашрига нисбатан даъвосини қондирмаган.Бу ҳақда хабар қилаётган оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили бўлган бу хонимнинг француз журналистлари ўзини "диктаторнинг қизи” деб атаганидан жаҳли чиққани ва судга шикоят қилганини таъкидламоқда.
Модомики, суд Ислом Каримни диктатор эмас, деб топганида француз журналисти ва Rue89 нашри Лолага 30 000 евро миқдорида маънавий зарар тўлаши лозим эди. Суд эса даъвони қаноатлантирмаслик билан Ислом Каримни суд йўли билан диктатор деб эълон қилган илк маҳкама бўлди, дейди мухбиримиз.